Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
     
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Қумқўрғон тумани 11-сонли АФЧЎИМИ да иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида мазкур мактабнинг собиқ ўқувчилари Абсоатов Юсуф ҳамда ҳомийликқилиш исагини билдирган ота-оналардан Холмўминов Элмурод, Холбаев Анвар, Маматмирзаев Абдуназарлар томонидан стипендиялар жорий этилди. Мактаб интернатида аълочи ўқувчиларга стипендиялар топшишиш маросими бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, 11-сонли АФЧЎИМИ да ўқувчиларнинг барча фанларни қай даражада ўзлаштираётганини аниқлаш мақсадида ташкил этилган "ИЛҒОРЛИК САРИ" лойиҳаси асосида навбатдаги "Кўчма кубоги" февраль ойи якуни бўйича 7 "Б" синф ўқувчиларига топширилди. Кубогни синф раҳбари Р.Холияров ва синф сардори қабул қилишди.

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТЕМИР ЙЎЛ ВА АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛИ ЁҚАСИДАГИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЎРГАНДИ
Ободлик, озодалик бор жойда жойда қут-барака, сиҳат-саломатлик бўлади. Одамларнинг турмуш даражаси янада ошади. Шу боис ҳам ободлик, саранжом-саришталик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда.
Ҳозирда Сурхондарё вилоятдаги 721 та маҳалла фуқаролар йиғинида 450 мингдан ортиқ хонадон мавжуд. Воҳада истиқомат қилаётган аҳолининг 626 минг нафари кўп қаватли, 1 миллион 666 минг нафари якка тартибдаги уйларда яшайди. Маҳаллалар ҳудудида 7 минг 363 кўча бор.
Ободлик ва озодалик ишлари асло мавсум танламасада кейинги кунларда ҳаво ҳароратининг кун сайин илиқлашиши хонадон, кўча ва маҳаллаларимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун қулай муҳит яратмоқда.
2310
0

Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 март куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан тумандаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қумқўрғон туман бўлимида Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

2290
0

МАҲАЛЛАБАЙ, ХОНАДОНБАЙ ЮРИШЛАР ДАВОМ ЭТАЯПТИ

Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров  бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли корхона ва ташкилот раҳбари 7 та ижтимоий ва иқтисодий ҳолати оғир бўлган маҳаллаларда  аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳоли хонадонларида бўлиб, маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

 

2325
0

ЯНА БАҲОР КЕЛДИ ОЛАМГА
Кўркам кўкламнинг ҳузурбахш нафаси кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлайди. Бутун борлиқ уйғонади. Қир-адирларда майсалар ниш уриб чиқа бошлайди. Қиш давомида уйқуда бўлган дов-дарахт шохларида япроқлар куртакларни ёриб, қуёш нурларига талпинади. Табиат яшилликка бурканади.
Боғ-роғлар гулларга кўмилади. Қушларнинг сайраши қалбларга қувонч улашади.
2336
0
Барчаси: 46 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси