Сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 2 март куни жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан тумандаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси Қумқўрғон туман бўлимида Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, Ерлардан хўжасизларча фойдаланиш ёки уларни яроқсиз ҳолга тушириш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Шунингдек, бўлимда барча ходимлар иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши кураш, Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва Жиноят-процессуал кодексларига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар ҳамда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Мазкур тадбирда тарқатма материаллар тарқатилди ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил маълумотлар олишди.