ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА 2022 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ИСЛОҲАТЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ҲОКИМИ Р.Б.ҒАППАРОВНИНГ ХАЛҚҚА МУРОЖААТИ ТИНГЛАНМОҚДА
Туманда 2020–йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 369,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 131,1 фоизга ўсиши таъминланиб, (вилоятдаги улуши 6,7 фоиз) қишлоқ хўжалиги 2 трлн 99 млрд сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 106,8 фоиз, (вилоятдаги улуш – 10,5 фоиз), қурилиш ҳажми 313,6 млрд сўмни, ўсиш суръати 113.7 фоиз (улуши 3.2 фоиз), чакана савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар ҳажми 513,6 млрд сўм– 101,5 фоиз (улуши 4,1 фоиз), ва хизмат кўрсатиш ҳажми 434,9 млрд сўм– 103,4 фоиз (5,5 фоиз)ни ташкил этган.
2021 йилнинг январь – октябрь ойларида саноат маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 400.5 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 106.3 фоизга бажарилган.
2022 йилда 1446 та тадбиркорлик субъектлари ташкил қилинади ва 4 мингдан ортиқ аҳолининг бандлиги таъминланади.
- Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун жами 2996 та лойихага 71,9 млрд сўм кредитлар ажратиш ҳисобига 1798 та янги иш ўринлари яратилади.
- Хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 20 та лойиҳага 16 млрд сўм кредит ажратиш ҳисобига 100 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
- “Андижон” тажрибаси асосида 28 та “Етакчи” (Лидер) тадбиркорларни маҳаллаларга бириктириш ва уларга 56 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 560 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
- 397 та янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш ҳисобига
794 та янги иш ўринлари яратилади.
- Касбга йўналтириш ва ҳунармандчиликни ривожлантириш учун жами 79 та лойихага 1,9 млрд сўм имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига 415 та янги иш ўринлари яратилади.
- 1+1 тамойили асосида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилда ҳудуддаги 145 нафар ёшларни туманда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига бириктириш асосида уларнинг бандлиги таъминланади.
- Тадбиркорлар ва туман аҳолиси учун 898 млн сўм субсидия маблағлари ажратиш ҳисобига 205 та янги иш ўринлари ташкил этилади.
“Ёшлар дафтари” бўйича
Туманда йил бошидаги хатлов ва ўрганишлар натижасида “Ёшлар дафтари”га 6 минг 428 нафар ёшлар киритилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кун ҳолатига 3715 нафар ёшлар дафтар бўйича электрон платформага киритилган. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2021 йил 15 декабр ҳолатига, 3 минг 690 нафар (99.3 фоиз) ёшлар дафтардан чиқарилди.
Жумаладан,
- 405 нафари ишга жойлаштирилди;
- 338 нафарига ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида турли асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини субсидия тариқасида олиб берилди;
- 322 нафарини касб-ҳунарга ўқитилди;
- 288 нафарини 1+1 лойиҳаси доирасида тадбиркорлар ва ҳунармандларга бириктириш орқали бандлиги таъминланди;
- 637 нафарига тадбиркорлик қилишлари учун имтиёзли кредитмаблағлари ажратилди;
2049 нафарига 512 гектар ғалладан бўшаган ер майдонларини такрорий экин экиш учун ажратиш орқали бандлиги таъминланди.
Туманимизда Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун 2021 йилда вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш бўйича талабгорлар манзилли рўйхати шакллантирилган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар 5 та МФЙлардаги 319 та хонадонларда 10 та тик суғориш қудуқлари қазиб берилди.
Жорий йил якунига қадар жами бўлиб 16 та тик қудуқларни қазиб берилиши таъминланади.
Маҳаллий саноатни ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш
Қумқўрғон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида янгидан ташкил этиладиган Инвестиция лойиҳалари доимий равишда ишлаб чиқилиб, амалда ўз натижаларини бериб келмоқда.
Жумладан, Қумқўрғон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури доирасида 2021-2022 йилларда туманда жами 82 та умумий қиймати 1,3 трлн.сўмлик лойиҳаларни амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, 2027 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган