“АЁЛЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА.
Юртбошимиз томонидан сўнгги йилларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, саломатлигини мустаҳкамлаш ва энг муҳими, улар учун муносиб турмуш шароитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бу борада, айниқса, аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатлар опа-сингилларимизнинг нафақат ижтимоий фаоллиги, балки турмуши фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Шу жумладан Қумқўрғон туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан “Аёллар дафтарига” киритилган 10 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машиналари бериш тавсия қилинган.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Жўраев томонидан тикув машиналари ўз эгаларига топширилди.