3-ДЕКАБР – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ

Мамлакатимизда ҳар йили 3-декабр – Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Бунда “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992-йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарори ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Сана муносабати билан Қумқўрғон тумани ногиронлиги бор болалар тарбияланаётган "Мурувват" уйида байрам тадбири ташкил этилди. 

Ушбу санани нишонлашдан асосий мақсад – бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг кадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборатдир.

Эзгуликка йўғрилган, имконияти чекланган болаларга меҳр-саховат улашиш, уларга ғамхўрлик кўрсатишдек хайрли ташаббусга туман ҳокими А.Нормаматов бош бўлди. 

Тадбир аввалида туман ҳокими сўз олиб, болажонларни байрам билан табриклади.

 Туман маданият бўлими ҳамда 20-болалар мусиқа ва санъат мактаби санъаткорларининг куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди, болаларга кўтаринки кайфият улашди.

 Болажонлар туман ҳокими ҳамда маҳалла ҳайрия жамоат фонди ва ҳомийларнинг эсталик совғалари билан тақдирландилар.