Прокурор ва ёшлар учрашуви.

Қумқўрғон туман прокурори Ш.Акрамов томонидан туман ҳокимлигининг мажлислар залида тижорат банклари, Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази, ҳоким ёрдамчилари ҳамда 2-сектор ҳудудида яшовчи 20 нафар уюшмаган ёшлар иштирокида учрашув ўтказилди.

 Учрашувда  ёшларнинг муаммолари тингланди ва бандлигини таъминлаш, касбга ўргатиш ҳамда муаммоларини хал килиш бўйича манзилли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.