ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ВА УЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ

АННОТАТСИЯ

Мамлакатимизда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини оʼрнатиш, шунингдек фуқаролар ва тадбиркорлик субʼектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш, республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, мансабдор шахсларнинг Оʼзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқ фаолият юритишини таʼминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлар ҳуқуқларининг самарали ҳимоясини таʼминлаш мақсадида Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎР ПҚ–833-сон, 26.04.2023 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди Жумладан, Жиноят-протсессуал кодексига киритилган қўшимчага кўра, кассатсия инстантсияси суди мансабдор шахсларнинг эʼтиборини суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамаси жараёнида йўл қўйилган камчиликларга қаратиш зарур бўлганда хусусий ажрим чиқаради. Жиноят ишида янги очилган ҳолатлар бўйича иш юритишни тиклаш институти такомиллаштирилди. Жумладан, янги очилган ҳолатларнинг турлари аниқ белгилаб берилди. Бундан ташқари, томонлар тенглиги принципини та'минлаш учун янги очилган ҳолатлар бўйича иш юритишни тиклаш бўйича мурожаат қилиш ҳуқуқи томонларга ҳам тақдим этилди. Илгари ушбу ҳуқуқ фақат прокурорда мавжуд эди.

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўгʼрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартишга кўра:

Барча суд ҳужжатлари асосида бериладиган ижро варақалари 3 йил ичида ижрога топширилиши мумкин. Илгари иқтисодий судларники   6 ой ичида эди;

Давлат ижрочисининг ҳар қандай қарорлари ёки ҳаракатлари устидан шикоят фақат маʼмурий судга ёхуд бўйсунув тартибида юқори турувчи органга, мансабдор шахсга берилади. Илгари Иқтисодий суд билан богʼлиқ ижро юзасидан иқтисодий судларга шикоят берилган. Шунингдек, Фуқаролик протсессуал кодексига киритилган қўшимчага мувофиқ, эндиликда ўзаро богʼлиқ бўлган, баʼзилари фуқаролик судига, баʼзилари эса маʼмурий судга тааллуқли бир нечта талабни бирлаштиришга йўл қўйилмайди. Илгари мазкур ишлар бирлаштирилиб барча талаблар фуқаролик судида кўрилган. Талаб фуқаролик ишлари бўйича судга тааллуқлилик қоидалари бузилган ҳолда тақдим этилган тақдирда, даʼво аризаси (ариза) тааллуқлилигига кўра иқтисодий судга ёки маʼмурий судга кўриб чиқиш учун ўтказилади.

Иқтисодий ёки маʼмурий суддан ариза ёки иш материаллари судга тааллуқлилигига кўра келиб тушганда судя ариза тегишли талабларга мувофиқ эмаслигини аниқлагач, ариза судга келиб тушган кундан эʼтиборан 10 кундан кечиктирмай даʼвогарни (аризачини) камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўгʼрисида хабардор қилади ва унга бунинг учун 10 кундан ошмайдиган муддат беради. Бундан ташқари, мазкур Кодексга кассатсия шикоятини (протестини) кўрмасдан қолдириш ҳамда кассатсия шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш билан богʼлиқ асослар киритилди.

 

 

Қумқўрғон туманлараро иқтисодий суди судяси Ш.Ғозиев