Беш ташаббус олимпиадаси 2-мавсум доирасида Миллий кураш мусобақаси бўлиб ўтди

Бугун, 21-октабр куни Беш ташаббус олимпиадасининг Миллий кураш тури бўйича “Бош прокурор кубоги” учун туман босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада маҳаллалардаги 18-30 ёшли сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган ёшлар иштирок этишди.

Номзодлар қуйидаги вазн тоифалари бўйича куч синашдилар

Эркаклар — 66кг, 73кг, 81кг, 90кг ва +90кг;

Аёллар — 48кг, 57кг, 70кг ва 87кг

Мусобақада фахрли ўринларни қўлга киритган иштирокчиларга Қумқўрғон туман Прокуратураси  ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Қумқўрғон туман бўлими томонидан мусобақанинг вилоят босқичи йўлланмаси ҳамда диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.