"Маънавият секторлари" ташкил этилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16-17-ноябр кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида "Маънавият сектори"ни ташкил этиш  бўйича "Сурхондарё тажрибаси"ни яратиш вазифаси белгилаб берилган эди.

Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов, 1-сектор ҳудудидаги маҳалла еттилиги ҳамда умумтаълим мактаби директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Ўтказилган йиғилишда “Маънавият сектори” ташкил этиш бўйича иштирокчиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.