Қумқўрғон туманида экспорт кўрсаткичини оширишга қаратилган йиғилиш ўтказилди

Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов 2024-йил экспорт режасини бажариш, экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни жадаллаштириш бўйича туманда фаолият юритаётган экспартёрлар билан учрашув ўтказди.

Унда тумандаги экспартёр корхоналар, боғ-ток ва мева сабзавотчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги раҳбарлари иштирок этди.

Учрашувда туман ҳокими экспорт кўрсаткичини ошириш, белгиланган режасини ўз вақтида бажариш бўйича мас'улларга топшириқ берди.