Қумқўрғон тумани 33-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови туман босқичи бўлиб ўтди.
Танлов 15-май–“Халқаро оила куни” муносабати билан туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил этилди.
Унда туманда ҳурмат-эътибор қозонган, маҳалладаги қўни-қўшнилар билан яқин муносабат ўрнатиб, фарзанд тарбиясида бошқаларга ибрат бўлаётган оилалари учта шартда - таништирув, "Бу менинг оилам" мавзусида фото албом жамланмаси ҳамда 3 дақиқалик маънавий-маърифий видеороликлари билан беллашишди.
Иштирокчи оилаларнинг ҳар бир чиқишини ҳакамлар ҳайъати танлов низомида белгиланган мезонлар асосида баҳолаб борди.
Танлов якунда ғолибликни қўлга киритган оилаларга совғалар топширилди.