“Умумтаълим мактабларида тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш, тизимли муаммолар ва уларни бартараф этиш, истиқболдаги режалар” мавзусидаги умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Унда Қумқўрғон туман ҳокимнинг ўринбосари Н.Алланазаров, Республика маънавият ва маърифат маркази, Қумқўрғон туман бўлинмаси бошлиғи Ш.Мамадиев, умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари ва бошқа масъуллар иштирок этди.

Мазкур семинарда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш, ўқувчилар тарбиясида учраётган муаммолар ва уларни бартараф этиш ҳамда соҳага оид бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.