Уюшмаган ёшлар ва ўқувчилар иштирокида ватанпарварлик тадбирлари ташкил этилди
Қумқўрғон туманида навбатдаги ҳарбий ватанпарварлик тадбири Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси, туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, миллий спорт турларини оммалаштириш, ёшлар ва фуқароларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек тадбирда иштирок этган оталиққа олинган ёшлар ҳамда умумтаълим мактабларининг ўқувчилари Миллий гвардия бўлинмаларидаги мавжуд махсус жиҳозлар, ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишларидан баҳраманд бўлди ҳамда камондан отиш, от спорти турлари бўйича дастлабки билим ва кўникмаларга эга бўлишди.