Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қумқўрғон туманида давлат дастурлари ва Инвеститсия асосида қурилаётган обектларда олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишдилар.
Туманнинг Боғаро маҳалласида жойлашган 70-сонли умумтаълим мактабида 2024-йилда Сурхондарё вилоятида “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш” дастури доирасида" қуриб битказилган қўшимча мактаб биноси қурилиш ишлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, қурилиш ишларини сифатли амалга ошириш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш юзасидан буюртмачи, лойиҳачи ва пудратчи корхона раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.