Спортнинг кураш тури бўйича «Бош прокурор кубоги»нинг туман босқичи бўлиб ўтди.
Қумқўрғон туманидаги ёшлар ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб этиш, жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш мақсадида, спортнинг кураш тури бўйича “Бош прокурор кубоги” мусобақаси ўтказилди.
Ушбу спорт тадбирида Сектор босқичида ғолибликни қўлга киритган 5 та вазн тоифасида ўғил болалар ва 4 та вазн тоифасида қиз болалар ўзаро беллашдилар.
Тадбир сўнгида ғолиблар медал, диплом ҳамда эсталик совғалар билан тақдирланиб, вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритдилар.