Зулфияхоним издошлари сараланди

Бугун Қумқўрғон туманида “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нигора Жумаева очиб берди ва танлов иштирокчиларига омад тилади.

Танловда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган хотин-қизлар адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ўз иқтидорларини намойиш этишди.

Туманнинг саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар вилоят босқичига ё'лланма олишди.