Кредит ва қарздорликни ундириш билан боғлиқ низоларни кўриш бўйича суд амалиёти

Маълумки Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг ва
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрда "Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини та'минлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида"ги қарори қабул қилинган.

Кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаш усули ҳисобланган кафиллик, гаров шартномадаги ва кафолатдаги тарафлар ҳамда учинчи шахслар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар О'збекистон Республикаси Фуқаролик кодекси,   «Гаров тўғрисида»ги, «Гаров реестри тўғрисида»ги, «Ипотека тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кейинги ўринларда — кредит ташкилоти) ва қарз олувчи ўртасида кредит шартномасидан келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабат кредит ташкилотининг кейинчалик, келишилган муддатларда, кредит бериш (кредит линиясини очиш) мажбуриятини ва қарз олувчининг олинган кредитни қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш мажбуриятини ўз ичига олади.

Бунда кредит ташкилотининг қарз олувчига кредит суммасини бериш (ҳисобвараққа о'тказиш) бо'йича реал шартномавий мажбуриятлари шартнома тузилган пайтдан бошлаб, қарз олувчининг фоизларни тўлаш, кредитни қайтариш бўйича шартномавий мажбуриятлари эса, агар тарафлар келишувида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, кредит суммаси реал олинган пайтдан бошлаб вужудга келади.

Шу муносабат билан судлар кредит ташкилотлари ва қарз олувчиларнинг тарафларни кредит шартномасини бажаришга мажбурлаш тўғрисидаги даъволарини кўришда тарафларнинг тузилган ушбу шартнома бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келган пайтни инобатга олишлари лозим.

Кредит шартномаси суд тартибида тарафлардан бирининг талаби билан бошқа тараф томонидан шартнома шартлари жиддий равишда бузилганда ёки вазият жиддий ўзгарганда, шунингдек қонун ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Юқори фоиз ставкаларини белгилаш, кредитни қайтариш ёки фоиз то'лашни кечиктирганлик учун жарима қўллаш, кредит валютаси курсининг ўзгариши кредит ўзгартирилиши ёки бекор қилинишига олиб келадиган вазиятнинг жиддий ўзгариши деб ҳисобланиши мумкин эмас.

Судлар кредит суммаларини муддатидан олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга олишлари лозим.

Қарз олувчилар (қарздорлар)нинг кредитларни қайтармаганлик учун кредит ташкилотлари олдидаги жавобгарлиги доирасини аниқлашда судлар қарз таркибига кредитнинг ёки унинг бир қисмининг суммаси, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит шартномасида белгиланган ҳажмда бошқа то'ловлар (комиссиялар) киришидан келиб чиқишлари зарур.

Кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қо'шган ҳолда ҳисобланиши мумкин.

Кредит маблағларини ундириш тўғрисидаги талаблардан келиб чиқадиган низоларни кўришда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, гаров, кафиллик шартномалари ҳамда кафолат, ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардан ташқари, уларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида тегишли даъволар мавжуд бўлган тақдирдагина ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.

Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини та'минлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади.

ФКнинг 114-моддаси иккинчи қисмига кўра қарз (кредит) шартномасининг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллашда судлар қарз маблағларидан фойдаланган тараф кредитордан олган маблағларини қайтариши, шунингдек улардан фойдаланган ҳамма даври учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ фоизлар то'лаши лозим эканлигини ҳисобга олишлари керак.

Кредит суммалари ва фоизларни қайтариш тўғрисидаги даъво қаноатлантирилганда бир вақтнинг ўзида кредит шартномасида назарда тутилган ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлмаган неустойка ҳам ундирилиши мумкин, агар уни ундириш талаб қилинган бўлса.

Кредит шартномасида тарафлар томонидан кредитни қайтаришни кечиктирганлик (кредит мажбуриятини бузганлик) учун юқори фоиз тури сифатида белгиланган жавобгарлик узлюксиз жорий санксия ҳисобланади.

Судлар инобатга олишлари лозимки, кредит мажбуриятларининг ижроси кечиктирилган давр учун неустойка (пеня ва жарима шаклида) ёки мажбуриятларнинг бажарилишини о'з вақтида та'минламаганлик учун оширилган фоизлар белгиланишидан фарқли о'лароқ, кредит шартномасида мазкур шартнома бо'йича мажбуриятларнинг бажарилиши муддати кредит ташкилоти томонидан узайтирилган тақдирда кредитдан фойдаланганлик учун фоиз устамасининг оширилиши (ко'пайтирилиши) назарда тутилиши мумкин.

Кредит шартномаси бо'йича асосий қарзни (ёки асосий қарзнинг бир қисмини) қайтариш муддати узайтирилган даврдаги банк фоизлари устамасининг оширилиши қарздор томонидан мажбуриятларни о'з вақтида бажармаганлик учун то'ланадиган неустойка ёки оширилган фоизлар шаклидаги жавобгарлик бо'лмай, судлар томонидан унга кредит маблаг'ларидан фойдаланганлик учун шартномавий то'лов шакли сифатида қаралиши лозим.

Муқаддам кечиктирилган мажбуриятларни о'з вақтида бажармаганлик учун (мажбуриятларнинг бажарилиши узайтирилган қисми ижроси кечиктирилганлиги учун) жавобгарлик чоралари судлар томонидан кредит шартномасида белгиланган шартлар бо'йича қо'лланилади. Агар кредит шартномасида мажбуриятларни о'з вақтида бажармаганлик учун жавобгарлик чоралари ко'рсатилмаган бо'лса, кредит ташкилотлари ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ жавобгарлик чораларини қо'ллашни талаб қилишга ҳақлидир.

ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бо'лмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар то'ланган бо'лишидан қат'и назар, қарз қайтариб берилиши керак бо'лган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар то'ланиши керак.

Кредит шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиниши кредит ташкилотини кредит шартномасини бекор қилиш пайтидан бошлаб қайтариш кунига қадар пул маблаг'ларидан фойдаланилган бутун давр учун ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизларни олиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.

Агар шартномада қарз то'ловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бо'лса, қарз маблаг'ларидан фойдаланганлик учун то'лов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори деб ҳисобланиши лозим.

ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораси ҳисобланади. Ко'рсатилган, қарз суммасини қайтаришни кечиктириш муносабати билан ундириладиган фоизлар, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бо'лмаса, пул маблаг'ларидан фойдаланганлик учун қайтариш кунига ҳисобланган фоизларсиз ушбу суммага ҳисобланади.

Агар да'вогар томонидан ФКнинг 327-моддасига асосан фоизларни ундириш ва айнан шу қонунбузилиши учун неустойка ундириш ҳақида талаблар билдирилган бо'лса, суд о'з хоҳишига ко'ра фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик чораларидан бирини қо'ллаши ва талабни ёки фоизлар ундириш қисми бо'йича, ёхуд неустойка ундириш қисми бо'йича қаноатлантириши мумкин.

Агар қарз шартномасига ко'ра қарз берувчи қарз олувчидан фоизлар олиш ҳуқуқига эга бо'лса, лекин шартномада фоизлар миқдори белгиланмаган бо'лса, фоизлар О'збекистон Республикаси Марказий банкининг қарз суммаси берилган кундан қайтарилган кунгача бо'лган даврда белгиланган қайта молиялаш ставкаси миқдорлари бо'йича ундирилиши керак.

ФКнинг 327-моддасида назарда тутилган фоизлар кредит маблаг'ларининг тегишли суммасига ва шу маблаг'лардан фойдаланганлик учун фоизларга то'ланади.

Суднинг бошқа шахсларнинг пул маблаг'ларидан фойдаланганлик учун фоизларни қарздордан ундириш то'г'рисидаги қарори фоизлар ҳисобланган пул суммаси, шунингдек тегишинча да'во қо'зг'атилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб ҳисобланган фоизлар суммаси ҳақидаги ма'лумотларни о'з ичига олиши керак.

Кредит шартномаси шартларининг кредит ташкилоти томонидан бузилганлиги муносабати билан юзага келган зарарни ундириш юзасидан қарз олувчиларнинг да'волари бо'йича низоларни ко'ришда судлар шуни инобатга олишлари лозимки, мажбуриятлар бузилиши оқибатларига: да'вогар томонидан олинмай қолган мулк ва пул маблаг'лари; ко'рилган зарарлар (шу жумладан бой берилган фойда); да'вогар амалдаги қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ умид қилишга ҳақли бо'лган бошқа мулкий ҳуқуқлар киритилиши мумкин. Да'вогар зарарни ундириш учун мажбуриятларнинг бузилиши ҳолатини, ё'л қо'йилган бузилиш ва юзага келган зарар о'ртасида сабабий бог'ланиш мавжудлигини, шунингдек талаб қилинаётган зарарлар (олинмай қолган фойда) миқдорини исботлаши керак.

Судлар зарарни қоплашда мажбуриятларни бажариш имконсизлиги ёки бажармаслик оқибатида этказилган зарарлар миқдорининг ошишида кредитор ёки қарз олувчининг айби бор-ё'қлигини, улар томонидан мажбуриятлар бажарилмаслигидан келиб чиққан зарарни камайтириш чоралари ко'рилган-ко'рилмаганлигини текширишлари лозим.

Қонун ҳужжатларининг мазмунига ко'ра, қонун бо'йича ҳар қандай ҳақиқий мажбурият гаров билан та'минланиши мумкин. Фуқаролик муомаласидан чиқарилмаган, О'збекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирув қаратилишига ё'л қо'йиладиган ҳар қандай мол-мулк (корхона, бино, иншоот, жиҳоз, бошқа ишлаб чиқариш жамламалари, қимматбаҳо қог'озлар, пул маблаг'лари, мулкий ҳуқуқлар ва ҳоказо) гаров нарсаси бо'лиши мумкин.

Шу билан бирга, гаров ҳуқуқи шартнома билан гаровга қо'ювчининг мулки (то'ла хо'жалик юритиши)га келгусида қо'шиладиган мол-мулкига ҳам татбиқ этилиши мумкин. Қарздорнинг о'зи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қо'ювчи бо'лиши мумкин.

Судлар гаровга қо'йилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни то'лаш то'г'рисидаги да'воларни ко'ришда кредит ташкилоти ва гаровга қо'ювчи о'ртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий қисм бо'либ кириши мумкин бо'лган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини аниқлашлари керак. Охирги ҳолатда кредит шартномасининг таркибидаги гаров мажбурияти ФКнинг 271-моддаси ва «Гаров то'г'рисида»ги О'збекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасида белгиланган гаровнинг зарур ҳуқуқий шартларини о'з ичига олиши лозим.

Кредит шартномасининг таркибига киритилган гаров мажбурияти, агар қонун ҳужжатларида бундай шартномаларни ро'йхатга олиш назарда тутилган бо'лса, тегишли мол-мулк гарови шартномасини ро'йхатга олиш тартиби каби ро'йхатга олиниши керак.

 

Қумқорғон туманлараро

иқтисодий суди судяси                                                                   Т.Усмонов