ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил этиш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Қумқўрғон туман  ҳокими Р.Гаппаровнинг навбатдаги фуқаролар қабули ташкил этилди. 

Ҳар бир фуқаронинг мурожаатлари тегишли  масъуллар билан ўрганилди. Ўртага ташланган  масалаларни жойида ҳал этиш чоралари кўрди. Баъзи муддат талаб этиладиган мурожаатлар юзасидан аниқ муддат белгиланиб, қатъий назоратга олинди.