ФАОЛ МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Қумқўрғон туман ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Р. Гаппаров томонидан фаол, фидоий маҳалла раислари муносиб рағбатлантирилди.
Унда туман ҳокими томонидан
“Гулистон”, “ Янги обод" маҳалла раислари ўз фаолиятлари давомида маҳалланинг фаровонлигини таъминлаш ва “ўсиш нуқта”ларни белгилашда ташаббускор бўлгани, томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашишда, ҳудудида жиноятчиликни камайишига эришганлиги ва сидқидилдан ўз вазифасига ёндошганлиги эътироф этилди.
Қумқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати