2022 ЙИЛ- ҒАЛЛА ҲОСИЛИГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Қумқўрғон туманида 2022 йил ғалла ҳосилига бағишланган кўрғазмали семинар ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров, вилоят қишлоқ хужалиги бошқармаси бошлиғи М.Муродов, Т Мамараимов, Б.Жўраевлар ва "BEK AGRO EKSPORT-S" кластер раҳбари, ходимлари тумандаги барча фермер хўжалиги бошлиқлари тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Семинарда ғалла экиш мавсумига тайёргарлик кўриш масалалри кўриб чиқилди. Мавсумга 20 та ғалла отрядлари жалб этилган.
Маълумот ўрнида, туманда 2022 йил ҳосили учун 8183 гектар майдонга ғалла экиш режалаштирилган.
Qumqo‘rg‘on tuman hokimligi Axborot xizmati