УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

"Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик" шиори остида Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами кенг нишонланмоқда. Байрам муносабати билан "Мунчоқтепа" маҳалласиниг "Уч авлод"  учҳрашувлари "Тўмарис" тантаналар саройида бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими Рахматулла Гаппаров очиб берди ва барчани байрам билан қутлади .

Нуронийлар, жамиятнинг фаоллари, ёш авлод вакиллари бир пиёла чой устида самимий суҳбатлашишди.

Сан'аткорларнинг куй-қўшиқлари барчада байрамона кайфият улашди. Тадбир иштирокчиларига  туман ҳокимлигининг эсдалик совг'алари топширилди.