ТАЬЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ЖАРАНГЛАДИ
Бугун 6 сентабр куни барча умумтаълим мактабида анъанавий шаклда дарслар бошланди. Жойларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ўтказилмоқда.
Тумандаги 2-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Р.Гаппаров, сектор раҳбарлари иштирок этишди. Туман ҳокими сўзга чиқиб, янги ўқув йили бошланиши билан ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклади.
Бу йил мактаб остонасига илк қадам қўйган жажжи болажонларга сектор раҳбарлари томонидан, 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди. Шунингдек, мактабга туман ҳокими телевизор совға қилди.