БИЗ ТОЗАЛИК ТАРАФДОРИМИЗ!

18 сентябр - Бутун жахон тозалик куни муносабати билан “Тоза ҳудуд” ДУК   Қумқўрғон тумани филиалида “Биз тозалик тарафдоримиз” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Унда Қумқўрғон туман ҳокиими Рахматулла Гаппаров иштирок этиб, соҳа ходимларини меҳнатларини алоҳида эътироф этди. Туман ҳокими тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги, бу каби амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида, балки ҳар куни бажарилиши лозимлигини алоҳида айтиб ўтди.

Эрта тонгдан “Тоза ҳудуд” ДУКнинг 19 та техникаси шай ҳолатда , 60 га яқин ишчи ходимлари билан тозаликни таъминлаш, чиқиндиларни бартарф этиш  мақсадида ўз фаолиятларини бажаришга киришдилар.

Корхона директори Тўлқин Ўрозов туман аҳолисини атроф-муҳитни озода сақлашга чорлади.