ЭЗГУ ТАШАББУСЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Қумқўрғон туманида кекса инсонларга ғамхўрлик кўрсатиш, уларнинг  ҳаёт даражасини яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишлар  "Кексалар ҳафталиги" доирасида кенг қулоч ёзмоқда.

Туман ҳокими Р. Гаппаровнинг ташаббуси билан  эҳтиёжманд оилалар,  беморлар, ногиронлиги бўлган ёши улуғ отахон-у онахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлар етказиб берилди.