“Кексалар хафталиги”

“Кексалар хафталиги” доирасида Қумқўрғон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида нуроний отахонлар ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Кексалар вақтини унумли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тадбирда нуронийлар ўзаро самимий суҳбатлашишди. Ғолибларга совғалар улашилди.