Пробатсия назоратида турган фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилди
Қумқўрғон туманида ИИБ пробатсия гуруҳи ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбат ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари иштирокида ўтказилган учрашувда пробатсия назоратида турган фуқароларнинг ижтимоий муаммолари ўрганилиб, уларнинг қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, жамиятга мослашиши, ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилишлари, озодлик ва оила қадр-қимматини англаши каби масалалр муҳокама этилди.
Тадбир давомида, Қумқўрғон туман ИИБ тақдимномасига асосан жиноят ишлари бўйича Қумқўрғон туман суди томонидан сайёр суд ўтказилди.
Унда тузалиш йўлига ўтган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларга риоя қилган, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жиноят содир этган пробатсия гуруҳи ҳисобида турган 2 нафар шахслар жазодан озод қилинди.