ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
Лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2018-2019 йиллар даврида соғлиқни сақлаш соҳасида метрология хизматини ривожлантириш бўйича Тадбирлар режаси — «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техника метрологик назоратидан ўтказилиши лозим;
тиббиёт лабораторияларининг сифати ва компетентлиги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилиши лозим.
метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника реестрини юритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти негизида етакчи хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилган ҳолда, «Тиббий техниканинг метрологик назорати ва даврий синовлари» ихтисослиги бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш юклансин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.04.2019 й., 09/19/348/3006-сон)
«Ўзстандарт» агентлигининг «Ўзбекистон миллий метрология институти» ДКда ҳамда ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида тиббиёт ташкилотларидаги ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника метрологик назоратини амалга ошириш бўйича ихтисослашган лаборатория ташкил қилсин;
тиббий техника ва тиббиётда қўлланиш учун мўлжалланган буюмлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларининг сифатни бошқариш тизимига, шунингдек, тиббий лабораторияларнинг сифатига ва компетентлигига қўйиладиган талабларни белгилайдиган стандартларни уч ой муддатда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда метрологик назоратдан ўтказилиши лозим бўлган ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техника рўйхатини, шунингдек, даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника рўйхатини икки ой муддатда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўлчаш функцияларига эга бўлган барча турдаги тиббий техника ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техника учун метрологик назорат усулларини регламентлайдиган стандартлар ишлаб чиқиш бўйича дастурни икки ой муддатда тасдиқласин;
Ўзбекистон Республикасининг Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда тиббий техникани метрологик назоратдан ва даврий синовлардан ўтказиш сифатини ошириш мақсадида «Ўзстандарт» агентлигининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва замонавийлаштириш учун хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар) жалб қилинишини таъминласин.
ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техниканинг метрологик назорати ўтказилишини;
тиббий техниканинг даврий синовлардан ўтказилишини;
тиббий техниканинг метрологик таъминоти ва унга техник хизмат кўрсатиш учун масъул ходимлар малакасини оширишни таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраль,
112-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
1-ИЛОВА
2018-2019 йиллар даври учун соғлиқни сақлаш соҳасида метрология хизматини ривожлантириш бўйича
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ — «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р |
Тадбирнинг номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш |
||||
1. |
Функционал-диагностик текширишлар натижаларининг ишончлилигини таъминлаш. |
1. Аҳоли соғлигини ва тиббиёт ташкилотларининг фаолиятини ўрганиш учун текшириш натижаларининг ишончлилигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш. 2. Талабларни кучайтириш қисмида барча нозологиялар учун, турли мулкчилик шаклидаги муассасалар томонидан тақдим этиладиган диагностик тадқиқотларни регламентловчи стандартларни қайта кўриб чиқиш. 3. Барча даражалардаги тиббиёт ташкилотларида, кейинчалик белгиланган тартибда аккредитатция қилган ҳолда лаборатория текширувлари сифатини назорат қилиш бўйича марказлар ташкил қилиш. |
2018 йил апрель
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги |
2. |
Барча турдаги лаборатория ва диагностика текширувлари учун замонавий, асосланган мажбурий стандартларни жорий этиш. |
1. Лаборатория диагностика текширувларига доир илғор хорижий тажриба, стандарт ва усулларни ўрганиш ва қўллаш. 2. Амалдаги стандартлар, текшириш усулларини инвентаризация қилиш ва замонавийларига мувофиқлигини, кейинги зарур ўзгартишлар киритган ҳолда қайта кўриб чиқиш. 3. Амалиётга замонавий ўлчашларни бажариш усулларини жорий этиш. |
Мунтазам равишда 2018-2019 йиллар
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги |
3. |
Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низом ишлаб чиқиш. |
Тиббий техникага техник хизмат кўрсатишни амалга ошириш, ишга тушириш-созлаш ва таъмирлаш ишларини бажариш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2018 йил июль |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
II. Назорат механизмларини яратиш |
||||
4. |
Ўлчаш функцияларига эга бўлган тиббий техникани метрологик текширувдан ўтказиш ва унга техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш.Тиббий техникани таъмирлаш. |
1. Ўлчаш функцияларига эга бўлган барча тиббий техникани қамраб олган ҳолда текширувдан ўтказиш (қиёслаш) жадвалларини ишлаб чиқиш. 2. Текширувдан ўтказилмаган (қиёсланмаган) ва текширувдан ўтказиш (қиёслаш) билан қамраб олинмаган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника ҳисобини юритиш. 3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятига метрологик таъминот ҳолати тўғрисида ҳисоботлар ва уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этиш. 4. Метрологик текширувдан ва даврий синовлардан ўтказилиши лозим бўлган тиббий техниканинг ҳисоби юритилишини ташкил этиш (электрон маълумотлар банкини яратиш). |
Ҳар йили
|
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги |
III. Моддий-техник базани ривожлантириш |
||||
5. |
«Ўзстандарт» агентлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш. |
1. «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат корхонаси ҳузурида ихтисослашган лаборатория ташкил этиш. 2. Лабораторияни зарур ўлчаш воситалари билан техник жиҳозлаш. |
2018 йил март
|
«Ўзстандарт» агентлиги
|
6. |
Тиббиёт ташкилотларидаги тиббий техниканинг сифатли метрологик текширувини ташкил этиш ва ўтказиш учун «Ўзстандарт» агентлигининг барча ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларида босқичма-босқич зарур шароитлар яратиш. |
1. Ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари, шунингдек, бошқа аккредитация қилинган лабораторияларнинг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш. 2. Тошкент шаҳрида ва республика ҳудудларида метрологик хизматлар кўрсатиш учун босқичма-босқич зарур базани яратиш. 3. Метрологик хизматлар кўрсатиш бўйича ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказларини аккредитация қилиш доирасини кенгайтириш. |
2017 йил май
|
«Ўзстандарт» агентлиги |
7. |
Республика «Давсанэпидемназорат» марказлари синов лабораторияларининг аккредитация қилинган комплекслари моддий-техник базасини такомиллаштириш. |
1. Хорижий инвестициялар ва беғараз техник ёрдам кўрсатиш воситалари (грантлар)ни жалб қилган ҳолда, халқаро эътироф этилган аккредитацияловчи орган томонидан Республика давлат санитария- эпидемиология назорати маркази. Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳар лабораторияларини аккредитация қилиш. 2. «Давсанэпидемназорат» ҳудудий марказларининг зарур моддий-техник базалари ҳажмини аниқлаш. 3. Сифатли хизмат кўрсатиш учун «Давсанэпидемназорат» ҳудудий марказларининг босқичма-босқич зарур моддий-техник базасини яратиш. 4. Республика давлат санитария- эпидемиология назорати марказининг аккредитация доирасини кенгайтириш. 5. Лаборатория-диагностика марказларини халқаро стандарт талабларига мувофиқлик бўйича босқичма-босқич аккредитация қилиш режасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. |
2018-2019 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
8. |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги метрология хизматининг моддий-техник базасини ривожлантириш. |
1. «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК моддий-техник базасини хусусий маблағлари ва халқаро ташкилотларнинг грантларини жалб қилиш ҳисобига ривожлантириш. 2. «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази» ДУК Самарқанд, Хоразм, Қарши ва Андижон филиалларининг моддий-техник базасини босқичма-босқич ривожлантириш. |
2018-2019 йиллар |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
9. |
Ўқув лабораторияларининг моддий-техник базасини ривожлантириш. |
И. Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетининг тиббий техника соҳасидаги муҳандислар тайёрлаш ўқув лабораторияларини замонавий синов ва ўлчов ускуналари билан жиҳозлаш. |
2018-2019 йиллар |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, И.Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети |
IV. Кадрлар тайёрлаш |
||||
10. |
Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситаларини метрологик текширувдан ўтказиш ва сервиси хизмат кўрсатиш бўйича малакали муҳандис-техник кадрлар тайёрлашни таъминлаш. |
1. «Ўзстандарт» агентлиги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти ҳузурида, Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник лаборатория диагностикаси кафедрасида, тиббий техника ва инновацион технологиялар бўйича муҳандис-техник ходимлар кафедрасида тиббий метрология соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун шароит яратиш. 2. Тиббий техника ва технология, шунингдек, тиббий техника метрологик текшируви соҳасида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш. 3. Ўқитувчилар, иқтидорли талабаларнинг етакчи, шу жумладан хорижий синов лабораторияларида амалиёт ўташини ташкил этиш. |
2018 йил июнь
|
«Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Давлат метрологик текшируви ва назорати алмашиши доирасидан ташқарида қўлланадиган ЎФТТ қиёслашга ушбу Низомда белгиланган тартибда ихтиёрий равишда тақдим этилиши мумкин.
ўлчаш функцияларига эга тиббий техника (ЎФТТ) — меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлган тиббий техника;
қиёслашлараро интервал — ўлчаш техникаси воситаларининг икки марта навбатма-навбат қиёслаш орасидаги вақт оралиғи;
қиёслаш тамғасининг босма изи — ўлчаш техникаси воситаси ёки техник ҳужжатга босилган ва ўлчаш техникаси воситасини қиёслаш қониқарли натижалар билан ўтказилганлигини тасдиқлайдиган, шунингдек, ўлчаш воситасини, жумладан ростловчи қурилмаларни ҳар қандай санкцияланмаган киришдан ҳимоялаш учун мўлжалланган белги;
ЎФТТни қиёслаш — ЎФТТнинг белгиланган техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида ДМХ (ваколат берилган бошқа органлар, ташкилотлар) томонидан бажариладиган операциялар мажмуи;
қиёсловчи — аккредитацияланган лабораториянинг зарур малакага эга бўлган, аниқ ўлчаш тури бўйича тайёрловдан ўтган ва ўлчаш техникаси воситаларини қиёслаш ҳуқуқига аттестацияланган мутахассиси;
ариза берувчи — ЎФТТни қиёслашдан ўтказишдан манфаатдор юридик ёки жисмоний шахс.
стационар қиёслаш лабораторияларида;
кўчма қиёслаш лабораторияларида;
бевосита ЎФТТ жойлашган жойларда, қиёсловчиларни хизмат сафарига юбориш йўли билан (ЎФТТ транспортда ташиш имкони мавжуд бўлмаганда) ўтказилади.
2-боб. ЎФТТни қиёслашга тақдим этиш тартиби
ариза берувчининг номи ва реквизитлари;
ЎФТТ номи, тури (белгиси), метрологик тавсифлари, миқдори ва ишлаб чиқарувчи мамлакат;
аризага илова қилинадиган меъёрий, техник ва илова қилинган ҳужжатлар рўйхати;
ЎФТТ қиёслаш билан боғлиқ харажатларни тўлаш кафолатланган мажбурият.
ЎФТТ, уни транспортда ташиш имконияти бўлмаган тақдирда эса — ваколат берилган қиёсловчиларга синовлар ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлаш;
ЎФТТдан фойдаланиш ҳужжатлари;
қиёслаш усули ва воситаларини регламентловчи меъёрий ҳужжат.
3-боб. ЎФТТни қиёслашни ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби
узоқ (битта қиёслашлараро интервалдан ортиқ) муддат сақлангандан сўнг ЎФТТни фойдаланишга киритишда;
ЎФТТнинг МҲда кўрсатилган фойдаланиш шароитлари бузилганда;
ЎФТТ қониқарсиз ишлаганда.
4-боб. ЎФТТни қиёслаш натижаларини расмийлаштириш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Юридик ёки жисмоний шахс аризасига кўра эксперт қиёслаш ўтказиш ишлари учун ҳақ ариза берувчи томонидан тўланади.
Ўлчаш функцияларига эга тиббий техниканинг метрологик назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ўлчаш функцияларга эга тиббий техникани қиёслашдан ўтказиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 112-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Меъёрланган метрологик тавсифларга эга бўлмаган тиббий техника ўлчаш функцияларига эга бўлган техника туркумига кирмайди.
2-боб. Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказишни амалга оширадиган ташкилот ва тиббиёт ташкилоти ўртасидаги ўзаро муносабатлар
тиббиёт ташкилотининг тиббий техникани синовдан ўтказиш ишларини бажариш учун берилган аризасига мувофиқ шартномалар тузади;
техник текширув ва синов усуллари бўйича ишларни бажаришнинг илғор усулларини жорий этади;
комплекс техник хизмат кўрсатишга қабул қилинган тиббий техниканинг конструктив ва фойдаланиш хусусиятлари тўғрисида ахборот йиғади, унинг ишидаги бузилиш сабабларини ўрганади ва умумлаштиради, юқори органларни хабардор қилади ва ишлаб чиқарувчи заводларга рекламациялар тақдим этиш учун дефект далолатномалари тузиш бўйича комиссия ишида иштирок этади;
тиббиёт ташкилотларига тиббий техникани ўзлаштиришда техник ёрдам кўрсатади, тиббиёт ходимларига ундан фойдаланиш қоидалари бўйича инструктаж ўтказади;
комплекс техник хизмат кўрсатишда бўлган тиббий техника ҳисобини юритади. соғлиқни сақлаш органлари ва «Ўзстандарт» агентлигининг расмий сўровига кўра ҳисобга олишга оид ахборотни тақдим этади;
тиббиёт ташкилотларига тиббий техникани ўрнатишда хоналарнинг Санитария қоида ва меъёрлари қоида ва йўриқнома талабларига мувофиқлигини аниқлашда техник ёрдам кўрсатади.
тиббий техникани синовдан ўтказиш ишларини бажариш учун шартномалар тузади, шунингдек, тузилган шартномалар мавжуд бўлмаганда, ушбу ишларни бажариш учун ариза беради;
синовдан ўтказиш учун зарур шароитларни таъминлайди (хизмат кўрсатилаётган тиббий техникани синаш учун шароит яратади ва зарур бўлганда синов ўтказиш вақтида унинг ишини тўхтатиб туради, хоналар ва муҳандислик коммуникацияларини тайёрлаш ишларини ташкиллаштиради, зарур бўлганда синаш ишларини ташкил қилиш учун ишлаб чиқариш хонасини тақдим этади);
синовлар ўтказиш учун хона тайёрлайди ва тиббий техникадан фойдаланиш бўйича ходимлар билан инструктаж ўтказади, синовлар ўтказилган ускуналарни қабул қилади;
тиббий техникадан оқилона фойдаланиш учун жавоб беради, унинг фойдаланиш бўйича ҳужжати талабларига мувофиқ ишлатилишини таъминлайди ва у билан ишлашга махсус тайёргарликка эга бўлмаган шахсларни қўймайди;
тиббий техниканинг ишлаш қобилиятини ва ўтказилган синов ишларининг сифатини мунтазам равишда текширади, ушбу ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатномани тасдиқлайди;
тиббиёт ходимларининг тиббий техникадан фойдаланиш ва у билан ишлашда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича таълим олишини ташкил қилади;
маҳаллий ташкилотлар томонидан бажарилмайдиган тиббий техникани ўрнатиш, созлаш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш учун ишлаб чиқарувчи завод, хорижий фирма ва бошқа ихтисослашган ташкилот вакилларининг чақирувини расмийлаштиради;
фойдаланишда бўлган ўлчаш функцияларига эга тиббий техника ҳолатини назорат қилади ва унинг «Ўзстандарт» агентлиги бўлинмаларида ўз вақтида қиёслашдан ўтказилишини таъминлайди;
шартномага ўз вақтида ўзгартиришлар киритиш учун бир ой муддатда синовларни амалга оширувчи аккредитацияланган ташкилотга янги келган ва ҳисобдан чиқарилган тиббий техника ҳақида маълумот юборади;
мавжуд тиббий техника ҳисобини юритади;
синовларни амалга оширувчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда (зарур бўлганда) тиббий техникани рўйхатдан чиқаради;
тиббий ёки бошқа техникаларнинг утилизация қилиш ишларини бажарувчи ташкилотларга топширилишини амалга оширади.
тиббий техникани таъмирлаш, қиёслашга етказиб берилишини ташкил этади ҳамда ишлар бажарилгандан сўнг уни ўз вақтида қабул қилиб олади.
3-боб. Тиббий техникани синовдан ўтказиш бўйича техник ишларнинг мазмуни
босим остида ишловчи идишларни (буғли стерилизаторлар ва ҳ.к.) гидравлик синаш;
ерга уловчи қурилмаларни синаш;
тиббий техника изоляциясининг электр бўйича мустаҳкамлигини синаш.
Бошқа синов турлари тиббий техниканинг алоҳида турларига тегишли меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, шартнома, ариза, келишилган жадвалга кўра ўтказилади.
4-боб. Тиббий техникани синовдан ўтказиш ишлари учун ҳисоб-китоблар
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
__________________________________________________________________________________________________________ |
|||
синовни ўтказган юридик шахснинг номи |
|||
ТИББИЙ ТЕХНИКАНИ ДАВРИЙ СИНОВДАН ЎТКАЗИШНИНГ _______-сон ГУВОҲНОМАСИ |
|||
Амал қилиш муддати |
|||
Ушбу гувоҳнома ___________________________________________________________________________________________ қўллаган ҳолда | |||
ўлчаш воситасининг номи ва белгиланиши |
|||
________________________________________________________________________________________________________________мувофиқ | |||
синов бўйича меъёрий ҳужжат номи ва белгиланиши |
|||
_____________________________________________________________________________________________________синовдан ўтказилган | |||
тиббий техникани синовдан ўтказган юридик шахс номи |
|||
_________________________________________________________________________________________________________тегишли бўлган | |||
юридик шахс — эгаси |
|||
_______________________________________________________________________________________________________________________ | |||
юридик шахс — ишлаб чиқарувчи |
|||
______________________________________________________________________________________ишлаб чиқарилган (импорт қилинган) | |||
юридик шахс — ишлаб чиқарувчи ва ипортер давлат |
|||
чиқариш тавсифи_________________________________________________________________________________________________ бўлган | |||
МҲга мувофиқ чиқариш ва бошқа параметрлар номи |
|||
_________________________________________________________________________________________________________тиббий техника | |||
тиббий техниканинг номи ва белгиланиши, завод рақами |
|||
_______________________________________________________________________________________________________________________ | |||
тиббий техникага бўлган талабларни регламентловчи |
|||
_________________________________________________________________________________________________________талабларига мос | |||
меъёрий ҳужжатнинг номи ва белгиланиши |
|||
ва фойдаланишга йўл қўйилади | |||
Синовлар ўтказилган сана 20___йил «___»___________ |
|||
Синов ўтказган юридик |
|||
шахс муҳрининг |
Синовчи _______________________ |
||
изи |
(имзо) |
||
__________________________________ |
|||
(Имзонинг ёйилмаси) |
Тиббий техникани даврий синовлардан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Тиббий техниканинг белгиланган талабларга номувофиқлиги тўғрисида синов |
||||||||||||||||
__________________________________________________________________________________________________________ижрочи томонидан: | ||||||||||||||||
синов ўтказган юридик шахс номи |
||||||||||||||||
_____________________________________________ -сон шартнома асосида 20____ йил __________________________________________ ойида | ||||||||||||||||
_________________________________________________ талабларига мувофиқ _______________________________________________ тиббий | ||||||||||||||||
синов бўйича МҲ |
ТТ номи |
|||||||||||||||
техника синовдан ўтказилди. | ||||||||||||||||
Т/р |
ТТ номи, тури |
Заводдаги рақами |
Талаб бўйича параметрлар |
Синовлардан ўтказишда олинган параметрлар |
||||||||||||
Олинган натижаларга мувофиқ серия рақами _________________ бўлган _______________________________ тиббий техникадан фойдаланишга йўл | ||||||||||||||||
ТТ номи |
||||||||||||||||
қўйилмайди. | ||||||||||||||||
Синов ўтказилган сана 20___йил «___»___________ |
||||||||||||||||
Синов ўтказган юридик |
||||||||||||||||
шахс муҳрининг |
Синовчи _______________________ |
|||||||||||||||
изи |
(имзо) | |||||||||||||||
______________________________ |
||||||||||||||||
(Имзо ёйилмаси) |