ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ
“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ҳудудларнинг эпидемиологик осойишталигини сақлаш, соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилган ҳолда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида:
маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш;
“Маҳалламга 30 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида барча турар жой мавзелари ва маҳаллаларда гул кўчатлари, мевали ва манзарали дарахтлар экиш, дарахтларни оқлаш ва буташ;
ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;
жойларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўтказилиши жараёнида тўпланган чиқиндиларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди идоралар томонидан алоҳида белгиланган жойларга олиб чиқилишини таъминлаш;
ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018-йил 10-майдаги 349-сон қарорига мувофиқ умумхалқ ҳашарини тегишли ташкилотлар ҳудудига меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказиш;
умумхалқ ҳашари доирасида бўлмаган бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишларини амалга ошириш;
автомобил йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув обектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш обектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланганлигини қатъий назоратга олиш;
ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида жойларда иш берувчилар томонидан ҳашарда кўзда тутилган ишлар учун ишчиларни мажбурий тарзда жалб этишга мутлақо йўл қўймаслик, шундай ҳолатларга йўл қўйган мутасаддиларга жазо чораларини қўллаш.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021-йил 10-март,
96-Ф-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 10-мартдаги 96-Ф-сон фармойишига
ИЛОВА
2021-йил 13-март куни “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
1. |
А.Ж. Раматов |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари |
2. |
Лавозими бўйича |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари |
3. |
Р.Т. Маматов |
— |
маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
4. |
А.М. Хаджибаев |
— |
соғлиқни сақлаш вазири |
5. |
Б.Қ. Юсупалиев |
— |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи |
6. |
Ш.С. Хидоятов |
— |
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири |
7. |
О.Р. Исаков |
— |
молия вазири ўринбосари |
8. |
А.И. Икрамов |
— |
ички ишлар вазири ўринбосари |
9. |
С. Турдиев |
— |
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси раиси |
10. |
С.Ғ. Ашуров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари |
11. |
Б.Х. Махмадалиев |
— |
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федератсияси раиси ўринбосари |
12. |
Д.А. Усманов |
— |
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси |