ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЮРИДИК ТАъМИНЛАШ БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА” 2019-ЙИЛ 12-МАРТДАГИ 212-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА” 2021-ЙИЛ 10-ИЮНДАГИ ПҚ-5143-СОН ВА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ АППАРАТИНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИНМАЛАРИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА” 2021-ЙИЛ 14-ИЮНДАГИ 370-СОН ҚАРОРЛАРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 10-июндаги ПҚ-5143-сон ва Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида” 2021-йил 14-июндаги 370-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021-йил 23-июл,
454-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 23-июлдаги 454-сон қарорига
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019-йил 12-мартдаги 212-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 28-январдаги ПФ-5644-сон Фармони ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг тузилмасини мақбуллаштириш ва штат бирликлари сонини қисқартириш тўғрисида” 2021-йил 3-апрелдаги ПҚ-5053-сон ва “Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 10-июндаги ПҚ-5143-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади”.
а) 6-банд:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
“қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилиш ҳамда “технологик занжир”га асосланган ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар кўришда иштирок этиш”;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
еттинчи хатбошидаги “ўзаро ҳамкорликни таъминлаш” сўзлари “ўзаро ҳамкорликни таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилига яқиндан кўмаклашиш” сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 7-бандда:
“а” кичик бандининг ўн тўртинчи хатбошисидаги “ялпи мажлисларининг” сўзлари “ялпи мажлислари ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисларининг” сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги “а1” кичик банд билан тўлдирилсин:
“а1) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросини самарали ва режали ташкил қилиш ҳамда “технологик занжир”га асосланган ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда масъул ижрочилар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича “Ижро.гов.уз” тизимига киритилган ҳамда давлат органи ва ташкилотлари томонидан киритилган маълумотларни умумлаштирилган ҳолда таҳлил қилади ва белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилишини таъминлашда иштирок этади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижро ҳолати бўйича киритилган таҳлилий маълумотнома асосида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати материалларини Назорат ва ижро интизоми бўлими билан бирга тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижро.гов.уз” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 31-майдаги ПҚ-5132-сон қарори талаблари сўзсиз бажарилишини таъминлаш ҳамда ижросини ташкил этиш масаласини вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликларга чиққан ҳолда ўрганишда иштирок этади”;
бешинчи хатбошидан “, тегишли қонун лойиҳалари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари фаолиятини мувофиқлаштиради” сўзлари чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили билан биргаликда қонунлар лойиҳалари ва қонунларнинг кўриб чиқилишини мониторинг қилиб боради ва уларнинг тизимлаштирилган маълумотлар базасини юритади, унинг мунтазам янгилаб турилишини таъминлайди”
“г” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“г) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашни амалга оширади;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси ишлаб чиқилиши, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши ҳамда тасдиқланишини ташкиллаштиради;
ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг барча босқичларида тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини умумий мувофиқлаштиришни таъминлайди;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши ҳолатининг танқидий таҳлилини амалга оширади, натижаси бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар ишлаб чиқади;
Ўзбекистон Республикасининг тегишли халқаро рейтинглардаги кўрсаткичлари тизимли таҳлил қилиб борилиши ва уларнинг янада яхшиланиши бўйича тизимли чоралар кўради;
давлат органлари ва ташкилотларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш учун масъул ходимларининг малака ва кўникмаларини ошириб бориш чораларини кўради;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва уларни тайёрлашнинг барча босқичларида жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши юзасидан мониторингни амалга оширади”;
в) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 10-февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида” 2017-йил 11-апрелдаги ПҚ-2881-сон ва “Ижро.гов.уз” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021-йил 31-майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 1999-йил 12-январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомининг таъминланиши учун жавоб беради”;
г) 10-банднинг бешинчи хатбошисидаги ҳамда 18-банднинг биринчи хатбошисидаги “инспектор” сўзи “инспекторлар” сўзи билан алмаштирилсин;
д) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“27. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш (кейинги ўринларда — тартибга солиш таъсирини баҳолаш) Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 15-мартдаги ПҚ-5025-сон қарорига мувофиқ мазкур Низомга иловада келтирилган схема бўйича амалга оширилади”;
э) 29 — 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“29. Тадбиркорлик фаолиятига, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсири баҳоланади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан сўнг ҳужжатда назарда тутилган давлат томонидан тартибга солиш механизмларининг натижадорлиги ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида амалга оширилади.
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш якунлари бўйича зарур ҳолларда тегишли ҳужжатни қайта кўриб чиқиш, унга тузатишлар киритиш ёки уни кучини йўқотган деб ҳисоблаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида (регулатион.гов.уз) лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 15-мартдаги ПҚ-5025-сон қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади”;
ж) 32-банддаги “Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталидаги” сўзлари “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталидаги (регулатион.гов.уз)” сўзлари билан алмаштирилсин;
з) 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“35. Вазирлар Маҳкамасида лойиҳаларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш Бошқарма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021-йил 15-мартдаги ПҚ-5025-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади”;
и) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“38. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режасига мувофиқ ўтказилади.
Бошқарма Адлия вазирлиги томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режасига мувофиқ, қоида тариқасида, ҳар чоракда киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режасининг бажарилиши ҳолати, тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича ҳисоботларнинг умумлашмаси ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифларни (мавжуд бўлса) назарда тутувчи ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқади.
Бошқарма Адлия вазирлиги киритган ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқиш якунлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш натижаларини амалга оширишга қаратилган “йўл харитаси”ни тасдиқлайди ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тўлиқ ёки алоҳида нормаларини ўзгартириш тўғрисида таклифларни Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига ёки қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларига киритиш чораларини кўради. Зарур ҳолларда тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсиясига ҳам юборилиши мумкин”;
к) илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
Масъуллар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
И. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш |
||||||
И босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси (кейинги ўринларда — лойиҳа) ҳамда тартибга солиш таъсирини баҳолаш (кейинги ўринларда — ТТБ) бўйича ҳисоботни тайёрлаш. |
Заруратга кўра |
|||
ИИ босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Лойиҳа ва ҳисоботни Портал ва ягона электрон тизимга жойлаштириш орқали жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ҳамда идоралараро келишиш. |
Камида 15 кун муддатда |
|||
ИИИ босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва идоралараро келишиш натижаларига кўра лойиҳа ва ҳисоботни қайта ишлаш, Порталга жойлаштириш ҳамда хулоса берувчи органлар билан келишишга юбориш. |
5 кун |
|||
ИВ босқич |
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси |
Лойиҳа ва ТТБ бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш ва тегишлилиги бўйича хулосаларни тақдим этиш. |
10 кун |
|||
В босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Лойиҳани, ТТБ бўйича ҳисобот, зарур материалларни илова қилган ҳолда Адлия вазирлигига киритиш. |
Хулосалар олингандан сўнг |
|||
ВИ босқич |
Адлия вазирлиги |
1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлашда қонунчиликка риоя этилганлигини ўрганиш, камчилик аниқланганда ишлаб чиқувчига қайтариш. 2. ТТБ сифатини ўрганиш, натижаларига кўра хулоса тақдим этиш. |
Ҳуқуқий экспертиза муддатида |
|||
ВИИ босқич |
Лойиҳани ишлаб чиқувчи давлат органи ва ташкилоти |
Лойиҳани, ТТБ бўйича ҳисобот, зарур материалларни Вазирлар Маҳкамаси ёки қабул қилувчи органга киритиш. |
Адлия вазирлигининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда |
|||
ИИ. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш |
||||||
И босқич |
Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти |
ТТБдан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш ва Адлия вазирлигига тақдим этиш |
Ҳар йили 1-февралга қадар |
|||
ИИ босқич |
Адлия вазирлиги |
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ТТБдан ўтказиш режаси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик муҳокамаси учун Порталга жойлаштириш. |
Ҳар йили 10-февралга қадар |
|||
2. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифлари асосида қайта ишланган режа лойиҳасини Порталга жойлаштириш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. |
Ҳар йили 1-мартга қадар |
|||||
ИИИ босқич |
Вазирлар Маҳкамаси |
Режа лойиҳасини Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида муҳокама қилган ҳолда тасдиқлаш. |
Ҳар йили 20-мартга қадар |
|||
ИВ босқич |
Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти |
1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлаш. 2. ТТБ бўйича ҳисоботни жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун Порталга жойлаштириш. |
Режага мувофиқ 15 кун |
|||
3. Жамоатчилик муҳокамаси иштирокчиларининг таклифлари асосида қайта ишланган ҳисоботни Порталга жойлаштириш ва хулоса берувчи органларга тақдим этиш. |
5 кун |
|||||
В босқич |
Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси |
ТТБ бўйича ҳисоботни ТТБдан ўтказиш ва натижаларига кўра хулосаларни тақдим этиш |
10 кун |
|||
ВИ босқич |
Тартибга солиш таъсирини баҳолашни ўтказувчи давлат органи ва ташкилоти |
1. Хулосаларда билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосида ТТБ бўйича ҳисоботни қайта ишлаш. 2. ТТБ бўйича ҳисоботни Адлия вазирлигига киритиш. |
Хулосалар олингандан сўнг |
|||
ВИИ босқич |
Адлия вазирлиги |
1. ТТБ бўйича ҳисоботни тайёрлашда қонунчиликка риоя этилганлигини ўрганиш, камчилик аниқланганда ишлаб чиқувчига қайтариш. 2. ТТБ сифатини ўрганиш, натижаларига кўра хулоса тақдим этиш. |
10 кун |
|||
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ТТБдан ўтказилиши ҳолатини таҳлил қилиш, натижалари бўйича ахборот-таҳлилий маълумотни Вазирлар Маҳкамасига киритиш |
Ҳар чоракда (қоида тариқасида) |
|||||
ВИИИ босқич |
Вазирлар Маҳкамаси |
1. Ахборот-таҳлилий маълумотни кўриб чиқиш. 2. ТТБдан ўтказиш натижаларини амалга оширишга қаратилган “йўл харитаси”ни тасдиқлаш ёки қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури ёки қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларига киритиш чораларини кўриш. |
Ахборот-таҳлилий маълумот тақдим этилгандан сўнг |
|||
”. |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021-й., 09/21/454/0694-сон)