ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ДАВЛАТ КАДАСТРИ СОҲАСИДА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ НАРХЛАРИНИ БЕЛГИЛАШДА ТАБАҚАЛАШТИРИЛГАН ЁНДАШУВ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА” 2014-ЙИЛ 10-ИЮЛДАГИ 186-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
(ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ЕР ҲИСОБИ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРЛАРИНИ ЮРИТИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 2020-ЙИЛ 7-СЕНТАБРДАГИ ПФ-6061-СОН ФАРМОНИ)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 7-сентабрдаги ПФ-6061-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014-йил 10-июлдаги 186-сон қарорига(Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014-й., 7-сон, 71-модда) иловагамувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2021-йил 18-май,

306-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 18-майдаги 306-сон қарорига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 2014-йил 10-июлдаги 186-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 1-бандқуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан киритилган кўчмас мулк обектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин”.

  1. 2-бандқуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“2. Белгилансинки, иловада қайд этилган кўчмас мулк обектларига кадастр ишини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари қийматидан 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг буджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади”.

  1. Илованингматниқуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Кўчмас мулк обектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш

ТАРТИБИ

Т/р

Давлат хизматларининг номи

Ишлар нархи

И. Кўчмас мулк обектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

1.1.

Умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари

1.2.

Умумий майдони 100 квадрат метрдан 1000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Обектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

1.3.

Умумий майдони 1000 квадрат метрдан 5000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 17,25 баравари

1.4.

Умумий майдони 5000 квадрат метрдан 15000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 34,5 баравари

1.5.

Умумий майдони 15000 квадрат метрдан 50000 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 57,5 баравари

1.6.

Умумий майдони 50000 квадрат метрдан ортиқ бўлган кўчмас мулк

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 80,5 баравари

ИИ. Кўчмас мулк обектларининг тураржой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

2.1.

Кўп квартирали уйдаги квартира

Обектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

2.2.

Якка тартибдаги тураржой

Обектнинг 1 квадрат метр майдони учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,15 фоизи

ИИИ. Ер участкаларига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш

3.1.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Бепул

3.2.

Ер участкасини ажратиш бўйича иш мавжуд бўлмаганда, якка тартибда тураржой қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.3.

Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.4.

Нотураржой обектларини қуриш учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

3.5.

Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкаси

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

ИВ. Кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш

4.1.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк обектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.2.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 101 квадрат метрдан 300 квадрат метргача бўлган тураржой кўчмас мулк обектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

4.3.

Жисмоний шахсларнинг умумий майдони 301 квадрат метрдан ортиқ бўлган турар-жой кўчмас мулк обектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.4.

Юридик шахсларнинг тураржой кўчмас мулк обектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.5.

Жисмоний шахсларнинг нотураржой кўчмас мулк обектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.6.

Юридик шахсларнинг нотура�жой кўчмас мулк обектлари ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.7.

Жисмоний шахсларнинг якка тартибда тураржой қуриш учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

4.8.

Жисмоний шахсларнинг нотураржой обектлари учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,0 баравари

4.9.

Юридик шахсларга берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5,0 баравари

4.10

Жисмоний шахсларнинг қишлоқ хўжалиги учун берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари

4.11

Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ажратилган ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат реестридан кўчирмалар

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 баравари

4.12.

Ипотека ва ипотека ҳақидаги шартномани, шунингдек, ижара ҳуқуқини, ер участкаси бўйича сервитутни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда гаров хатини расмийлаштириш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,25 баравари

4.13.

Мулкида тураржой борлиги (йўқлиги) ҳақида маълумотнома бериш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи

(ҳар бир фуқаро учун)

4.14.

Кўчмас мулкка оид кадастр маълумотларини тақдим этиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи

(давлат органлари учун бепул)

4.15.

Шаҳодатномага эга бўлган кадастр муҳандиси томонидан тайёрланган кадастр йиғмажилдига асосан кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кадастр паспортини бериш

а) базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

б) кўчмас мулк обектининг кадастр қийматини ҳисоблаш талаб этилганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,0 баравари

В. Кўчмас мулк обектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

5.1.

Кўчмас мулк обектларига манзиллар бериш, уларни ўзгартириш ва мавжудлигини бекор қилиш

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,0 баравари

Изоҳлар:

  1. Умумий майдонни аниқлашда барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига биноан кадастр паспортини тайёрлаш хизматлари нархидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) олинмайди.
  2. Қуйидаги ҳолларда давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғимлар ундирилмайди:

а) кадастр паспортини расмийлаштиришда:

кўчмас мулк обекти бўйича бирламчи кадастр йиғмажилди (паспорти) мавжуд бўлиб, бегоналаштирилганда ёки обектда ўзгаришлар (реконструксия, қўшимча ва алоҳида қурилиш) мавжуд бўлмаганда;

кўчмас мулк обектининг бир қисми бегоналаштирилганда обектнинг қолган қисмига;

реконструксиясиз тоифаси ўзгарганда;

кадастр йиғмажилди (паспорти) йўқолганда (яроқсиз ҳолга келганда ва кўчмас мулк обекти кўрсаткичлари ўзгартирилмасдан);

б) кўчмас мулк обектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда:

фуқаронинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганда;

тадбиркорлик субекти — юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ва (ёки) фирма номи ўзгарганда.

  1. Кадастр паспортини янгилаш зарурати юзага келганда, янги ташкил қилинган (реконструксия қилинган) кўчмас мулк обектлари хатловдан ўтказилади ва уларнинг нархи мазкур Низомга мувофиқ белгиланади.
  2. Янги обектга кадастр паспортини расмийлаштиришда фақат кадастр паспортини шакллантириш ва геокод бериш учун ҳақ ундирилади.
  3. И ва ИИ гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
  4. Ушбу иловага мувофиқ белгиланган давлат хизматлари учун жисмоний шахсларга ҳисобланган ҳақ миқдорларига қуйидаги камайтирувчи коеффитсиентлар қўлланилади:

туманларда (шаҳар таркибига кирувчи туманлар, туман бўйсунувидаги шаҳарлар ва туман маркази ҳисобланган шаҳарчалар бундан мустасно) — 0,9;

бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда — 0,8”.

 

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.05.2021-й., 09/21/306/0468-сон)