ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ВА ТАБИИЙ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ИСТЕъМОЛЧИЛАРНИ ЭЛЕКТР ВА ГАЗ ТАРМОҚЛАРИДАН УЗИБ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА” 2017-ЙИЛ 10-ИЮЛДАГИ 484-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “СУВ ТАъМИНОТИ ВА СУВ ЧИҚАРИШ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА ТЎЛОВ ИНТИЗОМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 2017-ЙИЛ 16-НОЯБРДАГИ ПФ-5241-СОН ФАРМОНИ)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017-йил 16-ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармони ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017-йил 10-июлдаги 484-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017-й., 7-сон, 141-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари ― “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018-йил 29-ноябр,

973-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 29-ноябрдаги 973-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билаи ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги ҳамда истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” 2017-йил 10-июлдаги 484-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартиришлар

  1. Қарорнинг номланишиқуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализатсия тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”.

  1. 1-банднинг иккинчива учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализатсия тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин”.

  1. Қарорга 1-иловада:

а) илованинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида низом”;

б) 1-банддаги “ва “Ўзтрансгаз” АК” сўзлари ““Ўзтрансгаз” АК ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ушбу Низом етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув, канализатсия тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига татбиқ этилмайди.

  1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

истеъмолчи ― электр ва газ таъминоти, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан, шунингдек, сув таъминоти ҳамда сув чиқариш хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;

энергия ресурслари ва сув етказиб берувчилар — “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, “Сувоқова” ДУК, “Сувсоз” ДУК ва ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармалари (кейинги ўринларда ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари деб аталади) ва истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газни етказиб беришни таъминловчи ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатувчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар”;

г) 2-бобнинг номланишидаги “энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг” сўзларидан кейин “ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотларининг” сўзлари қўшилсин;

д) ва 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“4. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш йўлларини тез аниқлаш мақсадида зарур мутахассисларни жалб этиш учун энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотларига ёзма сўровлар юборишга ҳақли.

Аниқланган ҳолатлар бўйича зудлик билан қарор қабул қилиш талаб этиладиган алоҳида ҳолатларда энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари ходимлари оғзаки сўров бўйича жалб қилиниши мумкин,

  1. Сўров, қоида тариқасида, энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотларининг ҳудудий жойлашув принсипи бўйича юборилади. Сўровда энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари ходимларининг етиб келиш вақти ва жойи, шунингдек, уларни жалб этишнинг назарда тутиладиган даври кўрсатилади”;

э) 6-банддаги “энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг” сўзларидан кейин “ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотларининг” сўзлари кўшилсин;

ж) 7-банддаги “энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг” сўзларидан кейин “ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотининг” сўзлари қўшилсин;

з) ва 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“8. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари “Ўзбекенерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АК биллинг тизимига, шунингдек, ичимлик сув канализатсия хўжаликлари ташкилотининг маълумотлар базасига истеъмолчилар амалга оширган тўловлар тўғрисида киритилган маълумотлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади ҳамда натижаси бўйича фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестрини шакллантиради, кейинчалик ушбу маълумотларни Бюрога тақдим этади.

  1. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ҳамда кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади”;

и) 11-банддаги “Ўзбекенерго” АЖ ва “Ўзтрансгаз” АКнинг биллинг тизимларига” сўзлари “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АКнинг биллинг тизимларига, шунингдек, ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотларининг маълумотлар базасига” сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“12. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув- канализатсия хўжаликлари ташкилотлари Бюро билан биргаликда ҳар ойнинг ўн бешинчи санасига қадар бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутлар мавжудлигини аниқлайди”;

л) 13-банддаги “электр энергияси ва табиий газ” сўзлари “электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув” сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 14 ва 15-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Бюро олинган маълумотлар асосида энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари билан биргаликда тафовутнинг юзага келиш сабабларини, жумладан электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш орқали, шунингдек, ичимлик сув ҳамда канализатсия тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишни аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради.

  1. Ҳар бир ҳисобот йили якунлари бўйича “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув балансида юзага келган тафовутлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қиладилар”;

н) 5-бобнинг номланишига “табиий газ” сўзларидан кейин “ва ичимлик сув” сўзлари қўшилсин;

о) 16 ва 17-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари ходимлари томонидан Бюро туман (шаҳар) бўлимларининг энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари иштирокида ўрнатилади.

  1. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари туман (шаҳар) Бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотларининг ходимлари билан биргаликда ташқи таъсирдан юқори даражали ҳимоя ҳамда фарқловчи белги билан пломбаланади”;

п) 18-банддаги “электр энергияси ва табиий газ” сўзлари “электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув” сўзлари билан алмаштирилсин;

р) 19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва пломбалаш ҳақида уч нусхада далолатнома тузилиб, энергия ресурслари етказиб берувчилар, ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари ва Бюронинг масъул ходимлари ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади.

  1. Фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўлаш маданиятини ошириш мақсадида Бюро ва унинг бўлинмалари энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари билан биргаликда ҳар чоракда истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш режаларини тузади”;

с) 21-банднинг иккинчи хатбошидаги “электр энергияси ва табиий газ” сўзлари “электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув” сўзлари билан алмаштирилсин;

т) 22-банддаги “энергия ресурслари етказиб берувчилар” сўзларидан кейин “ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари” сўзлари қўшилсин.

  1. 2-иловада:

а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Истеъмолчиларни электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисида низом”;

б) 1-банддаги “электр ва газ тармоқларидан” сўзлари “электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2 ― 7-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан қўлланилади:

истеъмолчи ― электр ва газ таъминоти, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан, шунингдек, сув таъминоти ҳамда сув чиқариш хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;

энергия ресурслари ва сув етказиб берувчилар ― “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, “Сувоқова” ДУК, “Сувсоз” ДУК ва ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармалари (кейинги ўринларда ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари деб аталади) ва истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газни етказиб беришни таъминловчи ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатувчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар”;

  1. Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун карздорлик мавжуд бўлганда;

Бюро талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;

электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилиш, шунингдек, ичимлик сув ва канализатсия тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;

электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.

  1. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5 ― 7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

Истеъмолчиларни ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5-6-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.

  1. Истеъмолчилар авария режимида электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари томонидан Бюрони хабардор қилган ҳолда узиб қўйилади.
  2. Истеъмолчини унинг аризасига (талабига) биноан электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари томонидан узиб қўйилади.
  3. Алоҳида тоифадаги истеъмолчиларни электр энергияси кучланиши 5 ― 10 кВ ва ундан юқори бўлган тармоқдан, шунингдек, магистрал сув қувурларидан узиб қўйиш Бюронинг мажбурий тақдимномалари бўйича электр энергияси етказиб берувчи ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари томонидан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади”;

г) 8-банддаги “электр ва газ тармоқларидан” сўзлари “электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Бюро истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйишда, уларни қайта улашда, шунингдек, улар томонидан электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини аниқлаш мақсадида истеъмолчилар биноларини кўздан кечиришда “Ўзбекенерго” АЖ, “Ўзтрансгаз” АК, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва уларнинг бўлинмалари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга”;

э) 2-бобнинг номланишидаги “электр ва газ тармоқларидан” сўзлари “электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 11-12-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“11. Истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг рўйхати энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади.

  1. Бюро истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади”;

з) 13-банддаги “электр ва газ тармоқларидан” сўзлари “электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 14 ― 16-бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“14. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шўбаси)нинг давлат инспектори уларни электр, газ, ичимлик сув, канализатсия тармоқлари ва сув қувурларидан дарҳол узиб қўйиш ҳамда фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўради.

  1. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик сув истеъмолчилари узиб қўйиладиган электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларининг нуқталари Бюро ходимлари томонидан назорат тартибида мажбурий пломбаланиши шарт.
  2. Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шўбаси)нинг давлат инспектори томонидан истеъмолчи электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилганда, тармоқдан узиб қўйиш ҳақида икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.

Бюронинг талабномасига асосан истеъмолчи ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилганда, узиб қўйиш ҳақида уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади”;

к) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шўбаси)нинг давлат инспектори томонидан идоралараро ягона электрон маълумотлар тизимига киритилади”;

л) 3-бобнинг номланишидаги “электр ва газ тармоқларидан” сўзлари “электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларида” сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 19 ― 21-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. Истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланади:

электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматларидан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарликлар бартараф этилганда;

истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзлар тўланганда;

электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланиш учун ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган миқдордаги сумма тўланганда.

  1. Истеъмолчилар Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига, жумладан, ахборот-коммуникатсия технологияларидан фойдаланиш орқали мурожаат қилганда электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланади.

Истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан кейинги кундан кечиктирмай Бюро томонидан қайта уланади.

Истеъмолчилар ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг 3 кундан кечиктирмай Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализатсия хўжаликлари ташкилотлари томонидан қайта уланади.

  1. Электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун истеъмолчилар тармокдан узилганда, уларни тармоққа қайта улаш Бюро томонидан электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаблари ҳамда шароитлари бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан истеъмолчиларнинг бинолари кўздан кечирилгандан кейин амалга оширилади”;

н) 4-бобнинг номланишидаги “электр ва газ тармоқларига” сўзлари “электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқлари ҳамда сув қувурларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

о) 23-24-бандлар қуйида таҳрирда баён этилсин:

“23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари микдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади.

Ичимлик сув, канализатсия тармоқлари ва сув қувурларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан (И гуруҳ) энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан (ИИ ва ИИИ гуруҳ) энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисоб рақамига ўтказилади.

  1. Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализатсия тармоқларидан узиб қўйилган, шунингдек, электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқларига қайта улаш учун тўлов ундирилмайди”;

п) қуйидаги мазмундаги 241-банд қўшилсин:

“241. Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув, канализатсия тармоқлари ва сув қувурларига кайта улашдан тушган ҳамда Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ҳисобрақамларида тўпланган маблағлар қуйидагича тақсимланади:

25 фоизи ― Бюро марказий аппаратининг ҳисобрақамига ўтказилади;

25 фоизи ― Бюронинг тегишли ҳудудий бошқармаси ҳисобрақамига ўтказилади;

50 фоизи ― Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ихтиёрида қолади ва ундан Вазирлар Маҳкамасининг “Буджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 1999-йил 3-сентабрдаги 414-сон қарори билан белгиланган тартибда фойдаланилади.

Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализатсия тармоқларига қайта улашдан тушадиган, шунингдек, Бюронинг юқори органларига ўтказиладиган маблағларни тўплаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади”.

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018-й., 09/18/973/2251-сон)