ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ХУСУСИЙ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИТСИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БОРАСИДАГИ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА” 2005-ЙИЛ 2-АВГУСТДАГИ 180-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019-йил 28-январдаги ПҚ-4135-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвеститсияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2005-йил 2-августдаги 180-сон қароригаиловагамувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
  2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш ҳамда инвесторлар ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
  3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
  4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвеститсиялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвеститсиялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2020-йил 30-апрел,

264-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 30-апрелдаги 264-сон қарорига
ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвеститсияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2005-йил 2-августдаги 180-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар

  1. 1ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“1. Қуйидагилар:

“Инвеститсиялар ва инвеститсия фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвеститсия шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Белгилансинки, чет эллик инвесторга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар) берилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвеститсия шартномаси тузилади ва шартнома кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади”.
  2. 1-илованингматниқуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Инвеститсиялар ва инвеститсия фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида белгиланган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

  1. Ушбу Низом “Инвеститсиялар ва инвеститсия фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасида инвесторларга ёки уларнинг инвеститсияларига берилган кафолатларни қўллаш ҳақида хабар бериш тартибини белгилайди.
  2. Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги қонун ҳужжатлари инвеститсия киритиш шарт-шароитларини ёмонлаштирса, чет эллик инвестор тегишли ваколатли органни кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилади.

Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган давлат ташкилотлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда хизмат кўрсатувчи банклар инвестор томонидан кафолат қўлланиши тўғрисида хабардор қилинадиган ваколатли органлар ҳисобланади.

  1. Кафолатларни қўллаш ҳақидаги хабарнома ёзма шаклда:

қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари чет эллик инвесторнинг чет элга ўтказиладиган даромадлари (фойдаси)ни репатриатсия қилиш тартиб-таомилини мураккаблаштирадиган ёки унинг миқдорини камайтирадиган қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда — хизмат кўрсатувчи банкка;

инвеститсияларни амалга ошириш ҳажмларига сон жиҳатдан чекловлар ва инвеститсиялар миқдори бўйича бошқа қўшимча талаблар, шу жумладан, чет эл инвеститсиялари иштирокидаги корхоналарда чет эл инвеститсияларининг энг кам миқдорини кўпайтириш, республика корхоналарининг устав фондларида чет эллик инвесторларнинг улушли қатнашиши бўйича чекловлар шаклидаги талаблар, шунингдек, чет эл инвеститсияларини амалга ошириш бўйича бошқа қўшимча талаблар жорий этилган тақдирда — юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказадиган тегишли давлат ташкилотларига;

чет эллик инвесторларнинг визаларини расмийлаштириш ва муддатини узайтиришнинг қўшимча тартиб-таомиллари жорий этилган тақдирда — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва (ёки) Ички ишлар вазирлигига;

чет эллик инвесторга қонун ҳужжатларида белгиланганга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари берадиган инвеститсия шартномаси мавжуд бўлган тақдирда инвеститсия шартномасида кўрсатилган инвеститсия киритиш шартлари бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлигига юборилади (берилади).

Хабарнома инвестор томонидан инвеститсия киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати қабул қилингандан кейин исталган вақтда юборилиши мумкин. Хабарномада чет эллик инвестор инвеститсия киритиш шартлари ёмонлашди деб ҳисоблайдиган ҳолатлар ва кафолат амал қилиши муддати мобайнида ўзи қўллаш ниятида бўлган инвеститсия киритиш санасида амал қилган қонун ҳужжати кўрсатилади.

  1. Чет эллик инвесторнинг хабарномаси чет эллик инвесторга нисбатан ваколатли орган томонидан инвеститсия киритган санасида амал қилган қонун ҳужжати қўлланиши учун асос ҳисобланади. Хабарнома, ваколатли органга юборилиши санасидан қатъи назар, инвеститсия киритиш шартларини ёмонлаштирадиган қонун ҳужжати кучга кирган пайтдан бошлаб амал қилади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторнинг хабарномасига розилик билдирмаган тақдирда, “Инвеститсиялар ва инвеститсия фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддаси чет эллик инвесторга қўлланишининг қонунийлиги тўғрисидаги юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мурожаат олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда тегишли ваколатли органга асосланган хулоса юборади.

Ваколатли орган чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.

Чет эллик инвесторга кафолат қўлланиши ноқонунийлиги тўғрисида Адлия вазирлигининг юридик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, ваколатли орган давлат божи тўламасдан тегишли даъво билан судга мурожаат қилиши мумкин.

  1. Ваколатли органнинг чет эллик инвестор хабарномасига розилик билдирмаслиги, юридик хулоса учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва чет эллик инвесторга кафолат қўлланишининг ноқонунийлиги тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиши чет эллик инвесторга нисбатан кафолат қўлланишини тўхтатиб туриш учун асос ҳисобланмайди.
  2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқ белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган қонун ҳужжатлари қабул қилиниши, уларга қўшимчалар киритилиши ёхуд уларнинг бекор қилинишига татбиқ этилмайди”.
  3. 2-илованингматниқуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвеститсия шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

  1. Ушбу Низом “Инвеститсиялар ва инвеститсия фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар) беришда улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан инвеститсия шартномалари тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Чет эллик инвесторлар билан уларнинг қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар) бериш билан боғлиқ бўлмаган инвеститсия мажбуриятларини мустаҳкамлашга йўналтирилган шартномаларни тузиш ва амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда чет эл инвеститсияси улуши бўлган инвеститсия лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвеститсия шартномаларини тузиш ҳуқуқига нисбатан татбиқ этилмайди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвеститсия шартномасини тузиш ва амалга ошириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан амалга оширилади.
  2. Чет эллик инвесторларга кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар):

барқарор иқтисодий ўсишни, мамлакат иқтисодиётининг илғор технологик ўзгаришини таъминловчи устувор тармоқларга;

республиканинг экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни, республикани жаҳон хўжалик алоқаларига интегратсиялашни таъминловчи устувор лойиҳаларга инвеститсия киритишда ҳар бир аниқ ҳолатда берилади.

Бунда солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қўшимча имтиёзлар чет эллик инвесторлар томонидан ташкил этилган чет эллик инвеститсиялар иштирокидаги корхоналарга фақат аниқ белгиланган муддатга берилади ва муддатсиз бўлиши мумкин эмас.

  1. Ўзаро келишувга асосан қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар) бериладиган инвесторлар томонидан мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида инвестор билан инвеститсия шартномаси тузилади.
  2. Инвеститсия шартномаси Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда чет эллик инвестор (инвесторлар) ўртасида ёзма шаклда тузилади.
  3. Инвеститсия шартномаси чет эллик инвесторнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг амалга оширилаётган лойиҳаларга нисбатан ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди ва ўзаро шартномавий мажбуриятларни ўрнатади.
  4. Кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолатларини беришни, лойиҳаларни амалга оширишга давлат томонидан кўмаклашишни, жумладан, инвеститсия лойиҳаларини молиялаштиришга кўмаклашишни, инвеститсия дастурига киритишни ёки Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ўз ичига олиши мумкин.
  5. Инвеститсия шартномаси қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:

инвеститсиялар обекти ва ҳажми, лойиҳанинг бошланиши ва тугалланиши муддатлари;

инвеститсия шартномасининг амал қилиш муддати ва шартлари;

коррупсияга ва монополияга қарши қўшимча шартлар;

чет эллик инвесторнинг, шу жумладан, инвеститсия киритиш ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш, маҳаллийлаштириш, маҳсулот сифати, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажми, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат техника хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

халқаро стандартларга, шунингдек, энергия самарадорлиги ва экология нормалари бўйича замон талабларига мос келадиган замонавий ускуналар ва технологияларни етказиб бериш юзасидан чет эллик инвесторнинг мажбуриятлари;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг, шу жумладан, қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар) бериш бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

молиялаштириш манбалари, лойиҳани амалга ошириш жадваллари, инвеститсия лойиҳасининг амалга оширилишини техник назорат қилиш тартиби тўғрисидаги ахборотлар;

чет эллик инвестор томонидан унинг мажбуриятлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

томонларнинг инвеститсия шартномаси шартларига риоя қилмаганлиги учун жавобгарлиги, шу жумладан, чет эллик инвесторга давлат органлари мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, шунингдек, инвеститсия шартномасига мувофиқ чет эллик инвестор ўз мажбуриятларига риоя қилмаганда ёки лозим даражада риоя қилмаганда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ўз мажбуриятларини бажаришни бир томонлама тартибда рад этиш ҳуқуқи;

инвеститсия шартномасига ўзгартишлар киритиш тартиби;

инвеститсия шартномасини бекор қилиш тартиби;

инвеститсия шартномаси тарафлари ўртасидаги инвеститсия шартномаси қоидалари билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби, низоларни кўриб чиқиш жойи ва органи. Бунда Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат суди, Ўзбекистон Республикаси ёки хорижий давлат ҳудудида ташкил этилган халқаро тижорат арбитражи низоларни кўриб чиқувчи орган сифатида белгиланиши мумкин.

Инвеститсия шартномасида инвеститсия лойиҳасининг ўзига хос хусусиятларига қараб бошқа шартлар, шу жумладан, қуйидаги шартлар ҳам бўлиши мумкин:

ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш бўйича томонларнинг ўзаро мажбуриятлари;

чет эл инвесторининг шартнома шартларини бажариш натижасида ишлаб чиқарган, ўзига тегишли бўлган маҳсулотни ва олинган фойдани (даромадларни) Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ҳуқуқи;

чет эл инвесторининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ходимларни ёллаш ва ўқитишга доир мажбуриятлари, технологиялардан фойдаланиш шартлари, шунингдек, инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш тугалланганидан сўнг ташкил этилган ташкилот ходимларини ўқитиш бўйича мажбуриятлари.

Инвеститсия шартномасида чет эл инвесторига уни бозорда устун мавқега қўядиган мутлақ қоидалар ва ҳуқуқлар берилиши тақиқланади.

  1. Инвеститсия шартномасини тузиш бўйича таклиф билан ташаббус кўрсатиш чет эллик инвестор томонидан мустақил равишда ёки давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёҳуд хўжалик юритувчи субектлар (кейинги ўринларда — лойиҳа ташаббускорлари) билан биргаликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Инвеститсия шартномасини тузиш учун чет эллик инвестор мустақил равишда ёки лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ёки Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвеститсияларни жалб этиш агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) қуйидагиларни тақдим этади:

инвеститсия шартномасини тузишнинг мақсади, инвеститсия фаолияти обектига инвеститсия киритиш ҳамда инвеститсия лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан мавжуд тажрибаси (мавжуд бўлган тақдирда) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ариза;

ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий шаклига мувофиқ Инвеститсия шартномаси лойиҳаси;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ваколатли органларда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослаш (техник-иқтисодий ҳисоблаш) асосида бажарилган лойиҳа бизнес-режаси.

Вазирлик ёки Агентлик тегишли давлат органларининг хулосаларини, хусусан, инвеститсия шартномаси лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси юзасидан — Адлия вазирлигининг хулосасини, инвеститсия лойиҳасини молиявий-иқтисодий баҳолаш юзасидан — Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хулосаларини, чет эллик инвесторларга ва (ёки) ташкил этиладиган хорижий инвеститсиялар иштирокидаги корхонага қонун ҳужжатларида белгиланганларга қўшимча равишда кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари (имтиёзлар ва преференсиялар) бериш юзасидан — Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси хулосаларини олади.

  1. Чет эллик инвестор томонидан тақдим этилган инвеститсия шартномаси лойиҳаси ва бошқа материаллар инвеститсия шартномаси лойиҳаси олинган кундан бошлаб ўн беш кун мобайнида ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.

Агар инвеститсия шартномаси қайта ишлаш учун қайтарилса, шунингдек, ушбу Низомнинг 9-банди олтинчи хатбошисида кўрсатилган давлат органларининг эътирозлари мавжуд бўлган тақдирда, кўриб чиқиш муддати қайта ишлаб чиқилган инвеститсия шартномасининг лойиҳаси олинган кундан бошлаб ҳисобланади.

Инвеститсия шартномаси лойиҳаси ва бошқа материалларни кўриб чиқиш учун қўшимча ўрганиш ва текшириш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш талаб этилган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг раҳбари ёки бошқа мансабдор шахси томонидан узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда чет эллик инвесторга ёзма равишда хабар қилинади.

  1. Зарурат бўлганда инвеститсия шартномаси қоидаларини келишиб олиш мақсадида Вазирлик ёки Агентлик ҳамда чет эллик инвестор (инвесторлар) ўртасида музокаралар ўтказилади.
  2. Вазирлик инвеститсия шартномаси лойиҳасини барча ваколатли органлар билан келишгандан сўнг уни Вазирлар Маҳкамасига киритади. Вазирлар Маҳкамаси инвеститсия шартномаси лойиҳасини кўриб чиқади ва уни белгиланган тартибда маъқуллайди ёки эътирозлар бўлган тақдирда қайта ишлаш учун қайтарилади. Инвеститсия шартномаси маъқулланган тақдирда Вазирлик томонидан имзоланади.
  3. Инвеститсия шартномасини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарори лойиҳаси Вазирлик томонидан тайёрланади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда Ҳукуматга киритилади.

Агар инвеститсия лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий ҳисоби) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши керак бўлса, инвеститсия шартномасини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли банд инвеститсия лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши (техник-иқтисодий ҳисоби)ни тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасига киритилиши мумкин.

Агар инвеститсия шартномасида солиқ ҳамда божхона имтиёзлари ва преференсиялари бериш назарда тутилса, бундай шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

  1. Чет эллик инвестор билан инвеститсия шартномаси уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кучга киради, ушбу қарорда бошқача қоидалар назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
  2. Чет эллик инвестор инвеститсия шартномасида белгиланган тартибда ва муддатларда Вазирликка қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади. Вазирлик инвеститсия шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг чет эллик инвестор томонидан бажарилиши мониторингини олиб боради.
  3. Инвеститсия шартномасига ўзаро келишуга кўра ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар ёзма шаклда расмийлаштирилади ва инвеститсия шартномасида белгиланган тартибда кучга киради.

Инвеститсия шартномасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ушбу Низомда белгиланган инвеститсия шартномасини тузиш тартибига асосан амалга оширилади.

  1. Инвеститсия шартномасини бекор қилиш инвеститсия шартномасида назарда тутилган тартибда, шу жумладан, қуйидаги асослардан бири бўйича амалга оширилади:

инвеститсия шартномасида кўрсатилган амал қилиш муддатининг тугаши ёки чет эллик инвестор томонидан инвеститсия шартномаси бўйича ўз мажбуриятлари тўлиқ ҳажмда бажарилиши;

томонларнинг ўзаро келишувига кўра;

чет эллик инвестор томонидан инвеститсия шартномаси бўйича олинган мажбуриятларнинг бузилиши ёки бажарилмаслиги ҳолларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ташаббуси билан.

Қўшимча кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чораларининг (имтиёзлар ва преференсиялар) амал қилиш муддати инвеститсия шартномасининг амал қилиш муддати тугаши билан тўхтатилади ёки инвеститсия шартномасида назарда тутилган тартибда бундай муддат тугашидан аввал тўхтатилиши мумкин.

  1. Ушбу Низомнинг амал қилиши у кучга киргандан кейин амалга ошириладиган инвеститсия лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвеститсия шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан инвеститсия шартномасини тузиш ва амалга ошириш

СХЕМАСИ

* Ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

** Инвеститсия шартномаси уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан чет эллик инвестор ўртасида инвеститсия шартномаларини тузиш, ўзгартириш киритиш, тугатиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

                                       
                                       

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ

                                       

билан

                                       

___________________________ компанияси(чет эл инвестори)

                                       

ўртасида

                                       

“ __________________________________ ”

инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш бўйича

                                       

НАМУНАВИЙ ИНВЕСТИТСИЯ ШАРТНОМАСИ

                                       

20____ йил ___________________

                                       
                                       

ИНВЕСТИТСИЯ ШАРТНОМАСИ

                                       

Ушбу Инвеститсия шартномаси Ўзбекистон Р�спубликаси қонунчилигига мувофиқ 20____ йил “____” _________да Тошкент шаҳрида қуйидагилар ўртасида тузилди:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвеститсияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида” 2005-йил 2-августдаги 180-сон қарорига мувофиқ фаолият юритувчи Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазирлиги, кейинчалик “Ҳукумат” деб юритилади ва

____________________________ қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган, ______________________________ манзили бўйича жойлашган, _________________ директор номидан, _____________________ асосида фаолият юритувчи, ___________________ инвеститсия лойиҳасини амалга оширувчи, ____________________________, кейинчалик “Инвестор” деб юритилади,

инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш учун қулай иқтисодий шароитларни яратиш, инвеститсия фаолияти субектларининг ҳуқуқларини, манфаатларини ва мол-мулкини ҳимоя қилиш, шунингдек, солиқ солинадиган базани ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал этиш мақсадида, жумладан, қўшимча иш жойларини яратиш, замонавий ва инноватсион технологияларни жорий қилиш мақсадида,

модомики, Инвесторда Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган молиявий имкониятлар, техник ва малакавий кўникмалар мавжуд экан,

қуйидаги мазмундаги ушбу Инвеститсия шартномасини имзолади:

                                       

1-модда.

Атама ва уларга таърифлар

1.1. Агар Шартномада бошқача кўрсатилмаган бўлса, қуйидаги кўрсатилган таърифлар шундай мазмунга эга:

Шартнома — ушбу Инвеститсия шартномаси ва унинг шартларига мувофиқ унга киритилган ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек, унга барча иловалар;

Инвеститсиялар — Инвестор томонидан Инвеститсия лойиҳасига киритиладиган ёки жалб қилинадиган моддий ва номоддий бойликларнинг барча турлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар, жумладан, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек, реинвеститсиялар;

Инвеститсия фаолияти — инвеститсияларни киритиш бўйича Инвесторнинг ҳаракатлари (инвеститсия амалга ошириладиган аниқ обект кўрсатилсин);

Инвеститсия лойиҳаси — (инвеститсия лойиҳасининг номи);

Инвестор — (инвесторнинг тўлиқ номи);

Томон — мазмунга қараб Ҳукумат ёки Инвестор;

Томонлар — биргаликда номланувчи Ҳукумат ва Инвестор;

Қўлланиладиган қонунчилик — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, шунингдек, унинг барча ўзгартиришлари ва қўшимчалари (Шартнома томонларининг икки томонлама розилиги билан бошқа қонунчилик ҳуқуқи танланиши мумкин).

Давлат органи — барча ҳокимият органлари, жумладан, қонунчилик, ижрочилик ва суд ҳокимияти органлари, сайлов органлари, жойлардаги давлат бошқаруви органлари ва давлат ҳокимияти органлари, давлат ваколатларини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ тузилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари;

...

                                     

(ҳар бир атама Шартнома томонлари ўртасида келишилади).

1.2. Ушбу шартнома тегишли ўзгаришлари билан бирга келишик ва сон жиҳатидан мазмунига қараб талқин қилиниши керак. Моддалар, бўлимлар ва бандларнинг сарлавҳалари қулайлик учун киритилган ва Шартноманинг қайсидир бир қоидаси талқин қилинишига таъсир кўрсатмайди.

                                       

2-модда.

Шартнома предмети ва инвеститсия лойиҳасининг умумий тавсифи

2.1. Ушбу Шартнома Инвесторнинг инвеститсиялар киритиш ва Инвеститсия лойиҳасини амалга оширишга нисбатан ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайди, шунингдек, Ҳукуматнинг бундай инвеститсиялар ва инвеститсия лойиҳасини амалга оширишга нисбатан ҳуқуқларини, мажбуриятларини ва жавобгарлигини белгилайди ҳамда ушбу шартномада назарда тутилган ўзаро келишув мажбуриятларини ўрнатади.
2.2. Инвеститсия фаолиятининг обекти _______ҳисобланади ушбу Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш натижасида Ўзбекистон Республикасининг “Инвеститсиялар ва инвестия фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ тузиладиган инвеститсия фаолиятининг аниқ обекти кўрсатилсин (масалан, кўчмас мулкнинг янгидан яратиладиган обекти— капитал қурилиш...).
2.3. Инвеститсияларнинг ҳажми қуйидагиларни ташкил қилади: _____________ (сумма рақамлар билан (сўз билан))
Жумладан, инвеститсияларни амалга ошириш манбалари:
Инвесторнинг шахсий маблағлари _____ сумма рақамлар билан (сўз билан);
бошқа ташкилотларнинг қарз маблағлари _____ сумма рақамлар билан (сўз билан);
банкларнинг кредитлари (қарзлари) _______ сумма рақамлар билан (сўз билан), жумладан, чет эл банкларининг _______ сумма рақамлар билан (сўз билан);
бошқа манбалар _____ (тури кўрсатилсин) сумма рақамлар билан (сўз билан).
2.4. Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш муддати қуйидагича (ушбу Шартнома кучга кирган санадан бошлаб): __________________________
Инвеститсия лойиҳасини амалга оширишнинг бошланиши: _____________________;
Инвеститсия лойиҳасининг муддати:_____________________;
Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш босқичлари (ишларнинг турлари, инвеститсияларнинг муддатлари ва кўзланаётган ҳажмлари кўрсатилган ҳолда):_______________________;
Инвеститсияларни амалга ошириш муддатлари ва шартлари: _____________________.

                                       

3-модда.
Инвесторнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

3.1. Инвестор қуйидагиларга мажбур:
ушбу Шартномада белгиланган ҳажмларда ва муддатларда инвеститсия лойиҳаси тўлақонли ва ўз вақтидаги амалга оширилишини таъминлаш (зарурат туғилганида, инвеститсия лойиҳасининг бизнес-режасига ёки ушбу Шартномага иловага мувофиқ белгиланган муддатларда), жумладан:
_________________ ўзлаштирилиши;
_______________ таъминланиши;
… (ўзаро келишилган қоидалар бўйича).
Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш учун ___________ сумма рақамлар билан (сўз билан) миқдорида инвеститсияларни жалб қилиш, жумладан:
шахсий маблағлар ___________________ сумма рақамлар билан (сўз билан) ёки инвеститсия лойиҳаси умумий қийматининг ___________ фоизи;
жалб қили?ган маблағлар __________________ сумма рақамлар билан (сўз билан) ёки инвеститсия лойиҳаси умумий қийматининг __________фоизи.
обектнинг қиймати ошган ҳолларда инвеститсия лойиҳасини ушбу шартномада назарда тутилган тўлиқ ҳажмда амалга ошириш учун қўшимча инвеститсиялар билан таъминлаш;
инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш давомида _____________ нафар янги иш ўринларини яратиш ва ______дан (одамлар сони кўрсатилсин) кам бўлмаган миқдорда _____дан кейин (масалан, обектни фойдаланишга киритиш, Шартноманинг кучга кириши) ________ ой давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан ишчиларни иш билан таъминлаш;
халқаро стандартларга, шунингдек, энергия самарадорлиги ва экологик меъёрлар бўйича замонавий талабларга мос келадиган замонавий ускуналар ва технологиялардан фойдаланишни таъминлаш;
маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари, маҳаллийлаштириш, маҳсулот сифати, товарлар ва ҳизматларни экспорт қилиш бўйича мажбуриятларни таъминлаш;
почта манзили ёки тўлов реквизитлари ўзгарганда, қайта ташкил қилинганда ва (ёки) мулкнинг эгаси ўзгарганда, ёки юридик шахс сифатида ўз фаолиятини тўхтатиб турганда ёки тугатганда, бундай ўзгаришлар вақтидан бошлаб 10 календар кун мобайнида давлат органини ёзма равишда хабардор қилиш;
ҳар чоракда, ҳисобот йилидан кейинги ойининг 10-кунигача давлат органига инвеститсия лойиҳаси ам�лга оширилиши ва Инвестор томонидан мазкур шартнома шартлари бажарилиши тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
инсофсиз рақобат юзага келишига олиб келувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, шунингдек, рақобатга йўл қўймаслик, бартараф қилиш ёки чеклашга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини чеклашга қаратилган ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) амалга оширмаслик;
рўйхатга олинган жойдаги солиқ органларига ушбу Шартнома ёки унга тегишли бўлган қўшимча битим тузиш кунидан бошлаб бир ой муддатда ушбу Шартнома, унга тегишли бўлган қўшимча битимлар нусхаларини тақдим этиш;
инвеститсия лойиҳалари амалга оширилиши устидан техник назорат олиб бориш тартиби ҳамда лойиҳани амалга ошириш графиклари тўғрисида маълумот тақдим этиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига, жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, меҳнат ҳақидаги қонунларга ва хавфсизлик техникаси соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиш;
Ушбу Шартнома бўйича Инвестор ўз мажбуриятларини бошқа сабабларга кўра бажаришни бекор қилганида, Ўзбекистон Республикасига ёки унинг маъмурий-ҳудудий бирликларига тақдим этилган имтиёзлар ва (ёки) преференсияларнинг суммасини қоплаб бериш;
… ва бошқалар (ўзаро келишилган қоидалар бўйича).
3.2. Ушбу Шартнома амал қилиш даврида, агар ушбу Шартномада бошқа давр назарда тутилмаган бўлса, қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Инвестор қуйидагиларга ҳақли:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган ҳар қандай шаклда молиялаштиришни амалга ошириш, инвеститсиялар ҳажмини ва йўналишини мустақил тарзда белгилаш (Техник-иқтисодий асослашда кўрсатилган мақсадларга), шунингдек, бошқа инвесторлар, учинчи шахслар билан Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган битимларва шартномаларни тузиш, ушбу Шартномада назарда тутилмаган қўшимча маблағлар ва ресурсларни жалб қилиш;
инвеститсия киритиш обектлари ва киритилган инвеститсия натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва бошқариш;
киритилган инвеститсия маблағлари мақсадли ишлатилишини назорат қилиш;
инвеститсиялардан олинган даромадлардан ва пул маблағларидан тегишли солиқлар ва йиғимлар тўлангандан кейин эркин фойдаланиш;
Шартномага асосан ва Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ капитал қўйилмаларни биргаликда амалга ошириш мақсадида шахсий ва жалб қилинган маблағларни бошқа инвесторларнинг маблағлари билан бирлаштириш;
инвеститсиялари ва бошқа активлари қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда реквизитсия қилинганида етарли миқдорда компенсатсия олиш;
давлат органларининг ҳар қандай қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш, жумладан суд тартибида; …
ва бошқалар (ўзаро келишилган қоидалар бўйича)

                                       

4-модда.
Ҳукуматнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4.1. Ҳукумат қуйидагиларга мажбур:
қўлланиладиган қонунчиликка, шунингдек, икки томонлама солиқ солиш, инвеститсияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга тааллуқли бўлган Ўзбекистон Республикаси томонидан имзоланган халқаро шартномаларга ҳамда ушбу Шартномага мувофиқ Инвесторга имтиёзлар ва преференсияларни тақдим этиш;
Инвеститсия лойиҳасини амалга оширишда давлат органи ваколатига кирувчи масалалар бўйича Инвесторга маслаҳат ва методик ёрдам кўрсатиш;
ушбу Шартномага ва қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Инвестор ҳуқуқларининг барқарорлигини ва инвеститсиялар ҳимоясини таъминлаш;
агар Инвесторнинг хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ушбу Шартнома шартларига зид келмаса, унинг фаолиятига аралашмаслик;
Инвесторнинг инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш бўйича ёзма таклифларини кўриб чиқиш;
Инвесторни ушбу Шартнома ва қўлланиладиган қонунчилик томонидан тақдим этилган ҳуқуқлардан фойдаланиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида барча мулкини экспроприатсия қилиш, мусодара қилиш, йўқотиш, бузиш, ноҳақ эгаллаб олиш ёки бошқа ҳар қандай шахс томонидан аралашишдан ҳимоя қилиш ҳуқуқи билан таъминлаш.
4.2. Ҳукумат:
Инвестор томонидан унинг мажбуриятлари бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаганда, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятларини бажаришдан бир томонлама воз кечишга;
Инвестор томонидан ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда, у Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва ушбу Шартномага мувофиқ олган имтиёзлар ва (ёки) преференсиялар суммасини ундириб олиш;
ушбу Шартномага мувофиқ мажбуриятлар бажарилиши мониторинги олиб борилишини ва Инвеститсия лойиҳаси амалга оширилиши назорат қилиниши ва улар ўз вақтида ва лозим даражада бажарилишини талаб қилишга;
Инвестордан:
инвеститсия лойиҳасини ташкил этиш ва молиялаштириш таъминл�нмаслиги ёки ўз вақтида таъминланмаслиги ҳолатларида ҳар бир кечиктирилган кун учун бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ бажарилмаган мажбуриятлар суммасининг 50% идан ошмаган миқдорда пеня;
Инвестор томонидан ушбу Шартноманинг ____-моддаси ____-бандининг ____-кичик бандида (муддатларни бузиш билан боғлиқ кичик бандлар кўрсатилади) назарда тутилган мажбуриятларга риоя қилмаслик ҳолатида қонунчилик томонидан тўлаш кунида ўрнатилган МҲТЕКМнинг _____ миқдоридаги жарима;
Инвесторнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида мажбуриятларни бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик, жумладан, ушбу Шартнома ўзгаришига ёки бекор қилинишига сабаб бўлган ҳолатда қонунчилик томонидан тўлаш кунида белгиланган МҲТЕКМнинг ___ миқдоридаги жарима ундиришга;
Инвестор ушбу шартнома ____-моддасининг ____-бандида ва ____-моддасининг ____-бандида (Шартноманинг амал қилиш муддатига тааллуқли) кўрсатилганидек ушбу Шартноманинг амал қилиш муддатлари, инвеститсия лойиҳасини(унинг босқичларини) ам?лга ошириш якунланганлиги бўйича давлат органига тегишли аризани берган тақдирда, ушбу Шартномага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишдан бош тортишга ҳақлидир.

                                       

5-модда.
Инвестор ва Ҳукуматнинг жавобгарлиги

5.1. Инвестор ва Ҳукумат қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ ўз мажбуриятлари бўйича жавобгар ҳисобланади.
5.2. Инвестор Ўзбекистон Республикасига қуйидагиларни тасдиқлайди ва кафолотлайди:
ушбу Шартномани имзолаш ва унинг шартларини бажаришда ўзининг таъсис ҳужжатларини ёки Инвесторнинг ўзи бир томон ҳисобланган бошқа битимларнинг қоидаларини бузмасликни ёхуд Инвестор ёки унинг мол-мулкига нисбатан мажбуриятлар юкланмаганлигини;
Инвесторга нисбатан ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган суд низолари, арбитраж ёки маъмурий ишлар мавжуд эмаслигини.
5.3. Инвестор ва Ҳукумат коррупсия аломатларига эга бўлган, содир этилганлиги учун қонун ҳужжатларида жавобгарлик назарда тутилган қилмишларни содир этишдан ўзини тийиши шарт.
5.4. Инвестор ва Ҳукумат ушбу Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги туфайли томонларнинг бирига етказилган зарарни қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ қоплаш мажбуриятини олади. Давлат органи мансабдор шахсларининг ноқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизл�ги) натижасида Инвесторга етказилган зарарни қоплаш суд қарори бўйича амалга оширилади.
5.5. Ушбу Шартномага мувофиқ Инвеститсия лойиҳасини тайёрлаш ва молиялаштиришни таъминламаслик ёки ўз вақтида таъминламаслик ҳолатида Ҳукумат Инвесторни ёзма равишда ушбу Шартнома ёки қўлланиладиган қонунчилик шартларидаги ва (ёки) олинган мажбуриятларни бажаришдаги мавжуд бузилишлар тўғрисида хабардор қилади. Зарурат бўлганида иккала Томон уч ой давомида ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш бўйича музокаралар ўтказиши мумкин.
5.6. Агар мажбуриятлар бажарилмаётганлиги тўғрисида ёзма хабарнома юборилган кундан бошлаб уч ой мобайнида Ҳукумат ва Инвестор музокаралар ўтказмаса ёки Инвестор ўз мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ҳал қилиш бўйича зарур чораларни кўрмаса, Ҳукумат ушбу Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Бу ҳолатда Ҳукумат томонидан Инвесторга ушбу Шартномани бекор қилиш тўғрисида ёзма хабарнома юборилган санадан бошлаб ушбу Шартнома бекор қилинади.
5.7. Ушбу Шартнома _____-моддасининг _____-бандига мувофиқ ушбу Шартнома Ҳукумат талабига биноан бекор қилинганида:
қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ Ҳукумат Инвестордан Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш доирасида ва бошқа норматив ҳужжатларга асосан тақдим этилган махсус имтиёзлар ва преференсияларнинг суммасини ундириб олишга ҳақли;
Ҳукумат Инвесторнинг инвеститсия фаолияти даврида тижорат хавфлари ҳисобланган инвеститсиялари, зарарлари, йўқотилган фойдаси ва бошқа харажатларини қоплаш бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олмайди.
5.8. Инвесторга ер участкалари ажратилганда ва тақдим этилганда ва Инвеститсия лойиҳасида белгиланган муддатларда ер участкаларини ўзлаштириш таъминланмаганда Ҳукумат қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ фойдаланилмаган ер участкаларини қайтариб олишга ҳақли.
5.9. Иш ўринлари умумий сонининг ___фоизидан кам бўлмаган миқдорда маҳаллий ишчиларнинг меҳнатидан фойдаланиш мажбуриятлари бажарилмаганда Инвестор Ҳукуматга ҳар ойда ушбу Шартноманинг ___- бандида белгиланган меъёрдан ортиқ қабул қилинган ҳар бир хорижий ишчи учун ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида жарима тўлайди.
5.10. Жарима санксияларини тўлаш Томонларни ушбу Шартнома бўйича қабул қилинган мажбуриятларни бажаришдан озод қилмайди.

                                       

6-модда.
Ҳукумат томонидан Инвесторга тақдим этиладиган қўшимча ваколатлар

6.1. Ушбу Шартномани амалга ошириш доирасида инвеститсия киритишнинг ҳар бир аниқ ҳолатида Ҳукумат Инвесторга қўшимча кафолатларни ва ҳимоя чораларини тақдим этиши мумкин (имтиёзлар ва преференсияларни) (масалан, қонунчиликнинг арқарорлигини, муҳандислик-коммуникатсия инфратузилмасини тақдим қилиш, солиқ ва божхона имтиёзлари ва ҳоказо).
6.2. Ўзаро келишув бўйича Инвеститсия лойиҳасини амалга ошириш доирасида ҳукумат Инвесторни _____ йилнинг “____” _________ кунигача.... (солиқ ва божхона тўловлари назарда тутилмоқда) тўлашдан озод қилиши мумкин. (Бунда, товарлар сотиб олинган (импорт) пайтдан эътиборан уч йил мобайнида реализатсия қилинган ёки беғараз берилганда, имтиёзларнинг амал қилиши қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда буджетга тегишли солиқлар ва божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади).
6.3. Ҳукумат Инвесторга қуйидаги кафолатларни, шу жумладан, улар билан чекланмасдан, тақдим этади:
Инвеститсия лойиҳасини амалга оширишда Инвесторнинг барча ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши;
инвесторни ўз инвеститсияларига нисбатан ўзининг инвесторларига ёки шунга ўхшаш саноатда фаолият юритадиган ва шунга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган бошқа чел эл инвесторларига нисбатан тақдим этаётган режимдан кам бўлмаган қулай режим билан таъминлашни;
Инвесторнинг қўлланиладиган қонунчилик ва ушбу Шартнома билан кафолатланган бузилган ҳуқуқ ва манфаатларини тиклашни;
Инвеститсия лойиҳасини амал?а ошириш туфайли Ўзбекистон Республикасида жойлашган Инвесторни, унинг вакиллари ва хорижий ишчиларни Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш ҳуқуқи билан таъминлашни. Муайян чекловлар фақат миллий хавфсизликни таъминлаш учун қўлланилиши мумкин, агар эркин ҳаракатланиш учун бундай чекловлар қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган бўлса;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар қўлланиладиган қонунчиликда белгиланган тартибда тўланиши шарти билан пул маблағларини Ўзбекистон Республикасига ва ундан ташқарига ҳеч қандай чекловларсиз чет эл валютасида эркин ўтказиш кафолатини.
Бундай ўтказмалар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Инвеститсия лойиҳасини молиялаштириш учун дастлабки ва қўшимча суммалар ёки устав капиталининг оширилиши, инвеститсияларни амалга оширишдан олинган даромад;
қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ инвеститсион зарарларнинг харажатларини қоплаш сифа�ида олинган маблағлар;
шартномаларни бажариш тартибида амалга оширилган тўловлар;
Инвестор инвеститсияларининг барчаси ёки бир қисми сотилишидан тушган даромад;
низоларни тартибга солишда юзага келадиган тўловлар, жумладан, ҳар қандай суд қарорлари;
қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалардан тушган маблағлар;
халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ Ҳукумат амалдаги қўлланиладиган қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда қўлланиладиган қонунчиликни камситмаслик шарти билан Инвестор маблағларининг репатриатсиясини тўхтатиши мумкин.
6.4. Ҳукумат очиқ маълумотларга, хусусан, қонунчилик ҳужжатларига ҳамда идоравий норматив ҳужжатларга, шунингдек, қандайдир тарзда Инвесторнинг манфаатларига тааллуқли бўлган суд қарорларига эркин киришни таъминлайди.
6.5. Ҳукумат давлат органи орқали Инвесторнинг сўровларига мувофиқ қўлланиладиган қонунчиликда назарда тутилган тартибда уни қизиқтираётган ахборотни тақдим этишни таъминлайди.

                                       

7-модда.
Ҳисоботлар

7.1. Ҳукумат исталган вақтда Инвестор томонидан ушбу Шартнома бўйича қабул қилинган шартлар ва аниқ мажбуриятларнинг бажарилишини текшириш, шу жумладан, техник назорат тартибида текширувлар ўтказиш ҳуқуқига эга. Шу мақсадда Инвестор Ҳукумат томонидан талаб қилинган оқилона муддат ичида ва Томонлар билан келишилган форматда бундай текшириш учун зарур бўлган маълумотларни тақдим этиши керак.
7.2. Инвестор ушбу Шартнома бўйича Инвестор томонидан қабул қилинган мажбуриятларни ҳар чоракда ушбу Шартноманинг амал қилиш муддати давомида ва Ҳукуматнинг мурожаатида сўралган барча талабларни бажариш учун Томонлар учун мақбул форматда ҳисоботларни Ҳукуматга тақдим этиш мажбуриятини олади.

                                       

8-модда.
Шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати

8.1. Ушбу Шартнома Ҳукумат ва Инвестор ўртасида имзоланганидан кейин қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ тасдиқланиши керак ва уни тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради (“Кучга кириш санаси”) ва кучга кирган кундан бошлаб _____ йил мобайнида амал қилади.
8.2. Ушбу Шартноманинг барча қоидалари Томонлар учун кучга кирган санадан бошлаб мажбурий ҳисобланади.

                                       

9-модда.
Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш

9.1. Ҳукумат ва Ин?эсторнинг ўзаро розилиги бўйича ушбу Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар ёзма равишда расмийлаштирилиши ва ваколатли вакиллар томонидан имзоланиши керак. Бунда имзоланган ўзгартиш ва қўшимчалар ушбу Шартноманинг ____-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
9.2. Ушбу Шартноманинг амал қилиши:
ушбу шартномада кўрсатилган амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки ушбу Шартномага мувофиқ Инвестор олган мажбуриятлар тўлиқ ҳажмда бажарилган ҳолларда;
Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича;
ушбу Шартнома бўйича Ҳукумат ёки Инвестор қабул қилинган мажбуриятларни бузган ёки бажармаган тақдирда, ушбу Шартноманинг ____-моддасига мувофиқ Ҳукумат ёки Инвесторни�г ташаббуси билан тўхтатилади.

                                       

10-модда.
Форс-мажор

10.1. Томонлар ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар, агар у олдини олиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда вазиятлар ва ушбу шароитларда муқаррар бўлган ҳолатлар оқибатида юзага келган бўлса: ташқи обектив омиллар (ҳарбий ҳаракатлар, эпидемиялар, иш ташлашлар, шартномага мувофиқ Томонларга юклатилган мажбуриятларни бажаришга тўсқинлик қилувчи суд жараёнларининг мавжудлиги, оқилона назорат қилинмайдиган бошқа ҳодисалар) таъсири натижасида табиий ҳодисалар (зилзилалар, сув тошқинлари ва ҳоказолар), агар ушбу ҳолатлар ушбу Шартноманинг бажарилишига бевосита таъсир қилган бўлса, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида.
10.2. Томонлар форс-мажор вазиятлар бошланиши ҳақида бир-бирларини хабардор қилишлари шарт. Агар бир Томон 30 (ўттиз) календар кун мобайнида бундай ҳолатларнинг юзага келиши ҳақида бошқа Томонни ўз вақтида хабардор қилмаса, у ҳолда ўша Томон фавқулодда ҳолатлар сифатида кўрсатилган ҳолатларга мурожаат қилиш ҳуқуқини йўқотади.
Ушбу фавқулодда ҳолат юзага келган мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган тасдиқ бундай ҳолатлар мавжудлиги ва уларнинг давомийлиги ҳақида етарли далил бўлади.
10.3. Фавқулодда вазиятлар юзага келган пайтдан бошлаб ушбу Шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддатлари бундай фавқулодда вазиятларнинг амал қилиш муддати мобайнида орқага сурилади.
10.4. Агар вазиятлар бир йилдан ортиқ вақт давом этадиган бўлса, Томонлар ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш ва бошқа Томонга етказилган зарарни камайтириш бўйича барча мумкин бўлган чораларни қўллаб, жарималар ва (ёки) пеняларни тўламасдан ушбу Шартномани давом эттиришдан воз кечишга ҳақли.
10.5. Томонлар фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш учун ҳар қандай саъй-ҳаракатларни амалга оширишлари керак.

                                       

11-модда.
Низоларни ҳал қилиш

11.1. Томонлар ўртасидаги ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ барча келишмовчиликлар ва низолар қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади (ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни ҳал қилиш тартиби ва кўриб чиқиш жойи Шартнома Томонларининг ўзаро розилиги билан белгиланади).
11.2. Томонлар ўзаро музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар ва низоларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадилар.
11.3. Келишмовчиликлар ва низолар Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга ҳар қандай даъво, келишмовчилик ва/ёки низолар ҳақида хабар берган санадан бошлаб Томонлар тарафидан олти ой мобайнида музокаралар ва маслаҳатлашув йўли билан ҳал этилмаса, ушбу Шартнома муддати тугагунга қадар ёки ундан кейин келиб чиқадиган бундай даъволар, келишмовчиликлар ва/ёки низолар (шу жумладан, арбитраж суди томонидан кўриб чиқилиши мумкин бўлган ҳар қандай низо), Тошкент халқаро арбитраж марказининг (ТИАC) Арбитраж Регламентига мувофиқ якуний ҳал қилинишига Томонлар ўз розиликларини билдирадилар (ёки Шартнома Томонларининг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартномадан келиб чиқадиган тегишли суд ёки Арбитраж Регламентига кўра низоларни кўриб чиқишнинг бошқа тартиби).
11.4. Ҳар бир Томон арбитраж тўғрисидаги илтимосга мувофиқ ва арбитраж тўғрисидаги илтимосга жавобан биттадан арбитр тайинлайди. Агар Томон арбитрни тайинламаса, унда тайинлашни ТИАC амалга оширади. Шу тарзда тайинланган икки арбитр Арбитраж суди таркибининг раиси бўлган учинчи арбитрни тайинлайди. Агар иккинчи арбитр тайинлангандан кейин ўттиз (30) календар кун мобайнида иккита арбитр бундай тайинлашни ўтказа олмаса, учинчи арбитр ТИАC томонидан тайинланади (ёки Шартнома Томонларнинг келишувига кўра, ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни тегишли суд ёки Арбитражнинг Регламентига биноан кўриб чиқиш бошқа тартибида).
11.5. Арбитраж судининг таркиби низо ёки арбитраж муҳокамасига нисбатан барча ҳуқуқий, далилий ва юрисдиксия масалаларини (шу жумладан, низо арбитраж судида кўриб чиқилиши �эрак бўлган масалаларни) ва арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ барча протсессуал масалаларни ҳал қилиши мумкин. Арбитраж судининг таркиби умумий ҳуқуқ ва адолат ҳуқуқи (шу жумладан, таъминловчи чоралар) бўйича суд ҳимоясини таъминлаши, харажатларни (шу жумладан, юридик харажатлар ва арбитраж харажатларини) ва фоизларни қоплаш учун ҳукм чиқариши мумкин.
11.6. Арбитраж суди таркиби жойлашган манзил Тошкент шаҳри ва арбитражнинг фаолият тили инглиз тили ҳисобланади (ёки Шартнома Томонларининг ўзаро келишувига кўра ушбу Шартномадан келиб чиқадиган низоларни кўриб чиқишнинг бошқа тегишли жойи ва тили).
11.7. Арбитраж муҳокамаси ва ундан бевосита ёки билвосита келиб чиқадиган барча масалалар Томонлар тарафидан қаттиқ махфийлик режимида сақланади, махфий ахборотни ошкор қилиш қўлланиладиган қонунчилик бўйича талаб қилиниши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно.
11.8. Арбитраж суди таркибининг қарори якуний ва томонлар бажариши шарт ҳисобланади. Қарор тегишли юрисдиксияга эга бўлган ҳар қандай суд томонидан мажбурий тарзда ижрога қаратилиши мумкин.

                                       

12-модда.
Қўшимча шартлар

12.1. Бир Томондан бошқа Томонга берилган ахборотнинг махфийлик шартлари ҳар қандай Томоннинг ёзма талабига биноан белгиланиши мумкин. Махфий деб топилган ҳар қандай ахборот ошкор қилинмаслиги лозим.
12.2. Махфийлик шартлари қуйидаги ҳолатлар учун қўлланилмайди:
ушбу Шартномани амалга ошириш мақсадида ушбу Шартнома ва унинг шартлари тўғрисидаги ахборотни давлат органларига тақдим этишда;
бундай ахборот амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикасининг давлат органлари ёки бошқа ваколатли органлари томонидан қонуний даъво тақдим этилганда фақат тушган сўров ҳажмида ошкор этилиши керак бўлганида.
12.3. Ушбу шартнома доирасида барча билдиришномалар Томонларга қуйидаги манзиллар бўйича ёзма равишда юборилиши керак:
Ҳукумат:
____________________________________________________.
Инвестор:
____________________________________________________.
12.4. Почта реквизитлари ўзгарганда Томонлар бир-бирларини дарҳол хабардор қилишлари керак. Эски манзиллар ва ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилган хатти-ҳаракатлар, уларнинг ўзгариши ҳақида хабарнома олинмагунча қабул қилинган ҳисобланади.
12.5. Ушбу Шартнома шартлари ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ва ҳуқуқий ворислар, бенефитсиарлар ва Томонлар тарафидан тайинланган шахслар, шу жумладан, жамоат органларининг келажакдаги барча кўринишлари ёки шакллари учун мажбурий бўлиши керак. Бундан ташқари, ушбу Шартнома бўйича Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари корпоратсияларнинг бирлашуви, консолидатсия, қўшиб юбориш ёки Инвестор бошқарувида бошқача эгалик қилиш ёки ўзгартириш орқали бузилмаслиги керак.
12.6. Томонлар бошқа Томоннинг ёзма розилигисиз бошқа шахсларга даъво қилиш ёки ҳуқуқ ва мажбуриятларни бериш ҳуқуқини бера олмайди.
12.7. Ушбу Шартнома (ва унга илова) ____ саҳифада рус тилида (ва инглиз тилида), тўрт нусхада (ҳар бир тилда) тузилган, бир хил қонуний кучга эга, бири Инвестор учун, учтаси эса Ҳукумат учун.
12.8. Инглиз ва рус тилларидаги матнлар ўртасида келишмовчилик юзага келганида, инглиз тилидаги матн устунликка эга. Ушбу Шартномага илова ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

                                       

13-модда.
Томонларнинг реквизитлари ва имзолари

                                       
   

“Ҳукумат”

       

“Инвестор”

   
   

Ўзбекистон Республикаси Инвеститсиялар ва ташқи

       

Лавозими

   
   

савдо вазирлиги

       

Имзо

   
                                       
                       

Ф.И.О.

         
                                       
   

Жойлашиши: _________,

       

Жойлашиши: _________,

   
   

Банк реквизитлари:

       

Банк реквизитлари:

   

Изоҳ:Ушбу Шартномада томонларнинг ўзаро келишувига кўра бошқа нормалар, ҳуқуқ ва қоидалар кўрсатилиши мумкин”.

 

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.05.2020-й., 09/20/264/0530-сон)