Қумқўрғон тумани Агросаноат техникумининг спорт залида кикбоксинг бўйича вилояти очиқ чемпионатининг шоу дастури бошланди.

Дастурнинг авввалида профессионал жангда 65 кг вазнда Қумқўрғон туманидан Умид Сафаров ва Жарқўрғон туманидан Оғабек Малахановлар ўзаро жанг олиб боришди.

Қумқўрғон туман ҳокими Р.Гаппаров мусобақада иштирок этиб, барча спортчиларни ва спорт иҳлосмандларини табриклади.

Вилоят очиқ чемпионати кўтаринки кайфиятда, байрамона руҳда бўлиб ўтмоқда.