11 ноябрь – «Касаба уюшмалари куни» муносабати билан жойларда турли тадбирлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Қумқўрғон туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан ҳам футбол мусобақаси ташкил этилди.

Сурхондарё магистрал тизими бошқармасининг "Техниклар" ва "Идора" жамолари майдонда ўзаро беллашдилар.

Футбол ўйини "Техниклар" жамоасининг ғалабаси билан якунланди.

Ғолиб жамоага Қумқўрғон туман агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси томонидан эсталик совғалари ҳамда пул мукофоти топширилди.