Кексалар учун тиббий кўрик ташкил этилди
Қумқўрғон туманида кексалар тиббий кўрикдан ўтказилди. Туман тиббиёт бирлашмаси, марказий кўп тармоқли поликлиникаси тиббиёт ходимлари маҳаллаларга бориб, ёши улуғ отахон-у онахонлар, ётоқ ҳолатидаги беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатишди. Уларга бепул дори-дармон маҳсулотлари тарқатилди.