МАРДЛАР ЎЙИНИ-КЎПКАРИ ҚУМҚЎРҒОНДА ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани “Ғалаба” маҳалласида "Сурхондарё вилояти Қорабайир зотли отлари" шиори остида навбатдаги улоқ-кўпкари мусобақалари ўтказилди.

Қумқўрғон туман ҳокимлиги, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Жарқўрғон, Шўрчи туманлари ҳокимликлари ҳамкорликда ташкил этилган мусобақада воҳалик чавандозлар “От пойгаси”, “От устида кураш” ҳамда “Улоқ-кўпкари” баҳсларида ўзларини синаб кўрдилар.

Шунингдек, ёш чавандозлар ҳам ушбу қизғин баҳсларда муносиб иштирок этиб, ўз қобилиятларини, от миниш истеъдодларини намоён этдилар.

Миллий урф-одатларимизни ўзида акс эттирган беллашувда Қумқўрғон туман ҳокими Р. Гаппаров, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Мусобақада ғолиб бўлган моҳир чавандоз полвонлар эсталик совғалари ва пул мукофоти билан рағбатлантирилди.