Фуқаролар қабули бўлиб ўтди

Қумқўрғон туман Маҳалла марказида туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими 1-ўринбасари Салима Валиева фуқароларни қабул қилди. Унда оилавий ажримлар, уларга сабаб бўлаётган омиллар тингланди. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, яраштириш чоралари кўрилди.