МЕҲР ВА МУРУВВАТ УЛАШИЛДИ

Ҳар йили “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” сифатида дунё бўйлаб кенг нишонланади.

Сана муносабати билан Қумқўрғон тумани ногиронлиги бор болалар тарбияланаётган "Мурувват" уйида байрам тадбири ташкил этилди.

Эзгуликка йўғрилган, имконияти чекланган болаларга меҳр-саховат улашиш, уларга ғамхўрлик кўрсатишдек хайрли ташаббусга туман ҳокими Р.Гаппаров бош бўлди.

Тадбир аввалида туман ҳокими сўз олиб, болажонларни байрам билан табриклади.

Туман маданият бўлими ҳамда 20-болалар мусиқа ва санъат мактаби санъаткорларининг куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди, болаларга кўтаринки кайфият улашди.

Болажонлар туман ҳокимининг ҳамда ҳомийларнинг эсталик совғалари билан тақдирландилар.