Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
     
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ
ЁШЛАР КЕЛАЖАГИГА ҲАР БИРИМИЗ МАСЪУЛМИЗ

Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров тумандаги 14- сонли айрим фанлар чуқур ўргатиладиган иқтисослаштирилган мактаб интернатида бўлди. Ўқувчилар ётоқхонасида, ошхонасида бўлиб, бу ердаги шарт- шароитлар билан яқиндан танишди. Ўқувчилар билан суҳбатлашиб, яратилган шароитлар тўғрисидаги фикрлари билан қизиқди.

Туман ҳокими таълим муассасасида дарс жараёнларидан сўнг ётоқхонада ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борасида масъулларга кўрсатмалар бериб ўтди.

Жорий йилнинг 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасидаги видеоселектор йиғилишида бир қанча вазифалар белгилаб берилган эди.

ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ
ЖАХОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Қумўрғон туман “Навбаҳор” маҳалласи 24-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда туман ҳокими Р. Гаппаров, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят ва туман бўлинмалари ходимлари, Тошкент Аграр университети Термиз филиали ўқитувчилари, туман Ички ишлар бўлими, туман бош имом хатиби ҳамда “Навбаҳор” МФЙ нуронийлари, ёш авлод вакиллари, ОАВ ходимлари ва аҳоли вакиллари қатнашдилар.

Тадбирда сўз олганлар фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳимлиги, ёшлардаги маънавий бўшлиқни тўлдириш учун уларни турли тажовузлардан ҳимоя қилиш учун аввало уларнинг қалбида Она Ватанимизга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш, буюк тарихимизни, миллий урф-одатларимизни қалбларига сингдириш зарурлигини айтиб ўтишди.

АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚАТ
АҲОЛИ БИЛАН МУЛОҚАТ

Бугун туман ҳокими Р. Гаппаров, туман прокурори Ш. Акрамов ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирокида "Боботоғ" маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.
Мазкур қабулда 20 та мурожаат келиб тушди, шундан 4 та мурожатлар жойида хал этилди.
Жумладан, Бўриев Зарбиби истиқомат қилаётган кўчасига тош тўкиб берилишини сўради, мурожаати бўйича Ш.Рашидов кўчасига 0,8 км тош тўкилди, қилган мурожаати ижобий ечим топди.
Муддат талаб қилинадиган мурожаатлар туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.

"ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР" КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИБЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон тумани "Ёшлар" марказида " Қувноқлар ва зукколар "кў'рик- танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Рахматулла Гаппаров очиб берди.

Қизғин, дўстона баҳс-мунозараларга бой бўлган танловда олтита жамоа ўзаро беллашдилар.

Тадбирда 1-ўрини Қумқўрғон агросаъноат техникумининг “Профессионал” жамоси I даражали диплом, кўчма кубок ва телевизор билан тақдирланди.

2-ўрини 4-сонли умумтаълим мактабининг “Шумтакалар” жамоси, 3-ўрини 3-сонли умумтаълим мактабининг “Диямон” жамоси эгаллаб, диплом ва эсаталик савғалари билан тақдирландилар.

ҚУМҚЎРҒОНДА
ҚУМҚЎРҒОНДА "КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ" ЎТКАЗИЛДИ

Илк бор апрель ойининг биринчи ҳафтаси Ўзбекистонда «Китобхонлик ҳафталиги» этиб белгиланди.

Шу муносабат билан 5-9 апрель кунлари Қумқўрғон тумани Ахборот-кутубхона марказида "Ўзбекистон китобхонлар юрти" шиори остида «Китобхонлик ҳафталиги» ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Ахборот-кутубхона маркази томонидан ташкил этилган китоблар кўргазмаси, ёзувчилар билан учрашувлар китобсевар ёшларда ёрқин таассурот қолдирди.

Барчаси: 46 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси