Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
     
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША
СПОРТНИ СЕВ, СПОРТ БИЛАН ЯША

Қумқўрғон туманида давлат раҳбари илгари сурган 5 та муҳим ташаббуснининг ижросини таъминлаш, ёшларни спортга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш мақсадида тумандаги 65 та умумтаълим мактабларига волейбол тўпи топширилди.

Туман ҳокими Раҳматулла Гаппаров ушбу тадбирда иштирок этиб, ёш авлод вакилларининг ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишида спортнинг ўрни беқиёс эканлигини, мактабларни спорт анжомлари билан таъминлашда бу каби эзгу ишлар давом этишини таъкидлаб ўтди.

Тумандаги 65 та умумтаъмлим мактабларига 650 дона волейбол тўпи берилди.

НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

Қумқўрғон тумани "Янгиер" маҳалласи 1-сектор штабида туман ҳокими Рахматулла Гаппаровнинг фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Мазкур қабулда 53 та мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича туман ҳокими аниқ муддат билан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берди.

-Мен"Ёшлар дафтари"га киритилганман,-дейди Атҳам Ўролов "Мустақиллик" МФЙ фуқароси. -Кредит олиш мсаласида туман ҳокимига қилган мурожаатим ижобий ечим топди. Халқнинг дардини тинглаб, уларга ўз вақтида ечим қилаётган раҳбарларга ўз миннатдорлигимни билдираман.

ҚУМҚЎРҒОНДА ПАТРАНАЖ ҲАМШИРАЛАРГА ВЕЛОСИПЕД ТОПШИРИЛДИ
ҚУМҚЎРҒОНДА ПАТРАНАЖ ҲАМШИРАЛАРГА ВЕЛОСИПЕД ТОПШИРИЛДИ

Қумқўрғон туман тиббиёт бирлашмасида фаолият ютитаётган патронаж ҳамшираларга 255 дона велосипед топпширилди.

Туман ҳокими Рахматулла Гаппаров бу хайрли ташаббусга бош бўлиб, велосипедларни эгаларига топшириш жараёнларида иштирок этди.

Бундан кўзланган асосий мақсад патранаж ҳамширалар иш самарадорлигини ошириш, узоғини яқин қилиш, тиббий хизматини яхшилаш ва аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдир.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон фармони ижросининг амалий ифодасидир.

Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманлар ҳокимлари “Бағдод тажрибаси”ни ўрганиш учун Фарғонада бўлди

Президентимиз “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида уй-жой қурилиши бўйича “Бағдод тажрибаси”ни ҳамма ҳокимлар бориб ўрганиши бўйича топшириқ берган эди.

Шунга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Аҳмад Сувонқулов бошчилигидаги шаҳар ва туманлар ҳокимларидан иборат делегация Фарғона вилоятининг Бағдод туманида бўлди.

Вилоятимиз вакиллари тумандаги қурилиш ишларини кўздан кечирди. Бу ерда қад ростлаётган ижтимоий соҳа объектлари, коммуникация тармоқлари, аҳолини иш билан таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар билан танишишди. Тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, янги лойиҳалар ва ишлаб чиқариладиган саноат маҳсулотлари хусусида тўлиқ тасаввурга эга бўлишди.

 

СЕКТОР РАҲБАРИДАН ЭЗГУ ТАШАББУС ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ
СЕКТОР РАҲБАРИДАН ЭЗГУ ТАШАББУС ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Қумқўрғон тумани 3-Сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаев томонидан эзгу ташаббус йўлга йўйилди. Сектор ҳудудидига қарашли 12 та маҳаллаларда яшовчи аҳолини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнининг ортиқча сарсонгарчиликларини олдини олиш ва мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш мақсадида 18-30 бўлган ёшларнинг муаммо ва таклифлари учун 12 та қути ясатилиб, 12 та маҳалла биносига жойлаштирилди. Энди ёшлар ўз мурожаатларини ёзма равишда ушбу қутига ташлайди. Масъул ходимлар томонидан ҳар хафтадан икки маротаба қути очилиб, аҳолининг ёзма мурожаатлари ва таклифлари сектор раҳбарига етказилади.
Бу хайрли ишлар ёшларнинг муамоларига ўз вақтида ечим топишга хизмат қилади.

Барчаси: 46 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси