Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
     
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕКСАЛАРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ
КЕКСАЛАРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ

Баҳор келиши билан бободеҳқонларимиз халқимиз дастурхоннинг тўкинлиги учун яхши ният билан ерга уруғ қадайди. Кекса нуронийларимиз эса қўлларини дуога очиб, ризқимизга барака сўрашади.

Қумқўрғон туман ҳокими Рахматулла Гаппаров ташаббусига кўра, халқимизнинг ризқи бўлган пахта-2021 мўл ҳосили учун чигит экиш олдидан, 35 нафар ёши улуғ инсонларни ҳурматлаб, эъзоз-икром кўрсатиб, муқаддас қадамжолар зиёратига юборилди.

Нуроний-фахрийлар аввал, Шеробод туманидаги Исо-Ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишди, ундан сўнг Самарқанд ва Бухоро шахридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилишди. Кексаларимиз зиёрат давомида юртимизнинг ризқ-рўзи учун кўпдан-кўп дуо қилиб қайтишди

“Маҳаллабай” ишлаш
“Маҳаллабай” ишлаш

“Маҳаллабай” ишлаш тизимини йўлга қўйиш мақсадида Қумқўрғон туманида 2021 йил 13-14 март кунлари тўртта сектор котиблари, тижорат банклари, маҳалла раислари ва маҳалла раиси ўринбосларининг малакасини ошириш учун Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари томонидан ўқув семинари бўлиб ўтди.

"Мурувват уйи"

Қумқўрғон тумани "Мурувват уйи"да тарбияланувчи 110 нафар имконияти чекланган болалар Туман Тиббиёт Бирлашмаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ-РЎЗҒОРГА БАРАКА УЛАШИШ ДЕМАКДИР.
АЁЛЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ-РЎЗҒОРГА БАРАКА УЛАШИШ ДЕМАКДИР.

Хабар берган эдик, Қумқўрғон туманида ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни қўллаб-қувватлаш, "Темир дафтар"га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш орқали, уларни "Темир дафтар" дан чиқариш мақсадида бир гуруҳ аёлларга тикув машиналари топширилган эди.

"Пахтабод" маҳалласи фуқароси Гулошд Қўлдошова қандолатчилик ва тикувчилик билан шуғилланиши учун совға қилинган электр печи ҳамда тикув мошинасидан унумли фойдаланиб, бугун ўз тадбиркорлигини бошлаб юборди. Бу билан Гулшод опа нафақат ўзи балки яна 4 нафар аёлларнинг бандлигини таъминланишни режалаштирган.

Мурувват уйида тарбияланувчи беморларга байрам дасурхони ёзилди.
Мурувват уйида тарбияланувчи беморларга байрам дасурхони ёзилди.

8-март Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Қумқўрғон тумани Мурувват уйида кўнгли ўксик, ногиронлиги бор болаларга байрам тадбири ташкил этилди. Имконияти чекланган инсонларга меҳр-мурувват, эътибор кўрсатилди. Мурувват уйида тарбияланувчи беморларга байрам дасурхони ёзилди. Уларга совғалар улашилди.

  

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиздаги барча «Саховат» ва «Мурувват» уйларидаги шароитларни, тиббий-ижтимоий хизматларни яхшилаш масалалари муҳокамасига бағишланган видоселектор йиғилишида туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ва Мурувват уйи ходимлари шу ернинг ўзида иштирок этишди.

  

Барчаси: 46 та
Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси