Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
     
Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНА БАҲОР КЕЛДИ ОЛАМГА
Кўркам кўкламнинг ҳузурбахш нафаси кўнгилларга кўтаринки кайфият бағишлайди. Бутун борлиқ уйғонади. Қир-адирларда майсалар ниш уриб чиқа бошлайди. Қиш давомида уйқуда бўлган дов-дарахт шохларида япроқлар куртакларни ёриб, қуёш нурларига талпинади. Табиат яшилликка бурканади.
Боғ-роғлар гулларга кўмилади. Қушларнинг сайраши қалбларга қувонч улашади.
 
Баҳор - фасллар келинчаги. Бунда гуляпроқларнинг муаттар ҳиди, жонбахш елларнинг ажиб шўхлиги, уйғонган ҳаётнинг нафис нафаси қалбларни жунбушга келтиради. Дарахтлар гулга бурканади, қушларнинг оромбахш саси оламни тутади. Тупроқ ҳидини соғинган бободеҳқон кетмонини олиб, даласига ошиқади. Ким кўчат қадаган, ким ер чопган, ким дарахт бутаган. Бошқаси ариқ қазиган. Барча-барча тириклик ташвишлари билан банд.
 
Баҳор - янгиланиш, яшариш фасли!
Бу - гўзаллик, нафосат фасли!
Баҳор барчангизга муборак бўлсин!
 
Яна баҳор келди, яна оламда,
Ажиб бир гўзаллик, ажиб бир баёт,
Мен сени қутлайман шу улуғ дамда,
Улуғ елкадошим, музаффар ҳаёт!

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси