Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ҚИРҚ УЧУНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 43-сессиясида  туман Кенгаши депутатлари,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Тўлабоев, идора-ташкилот раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

 Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Р.Гаппаров раислик қилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди ташкилот ҳодимларининг ҳисоботлари ва ахборотлар тингланди.

Депутатлар фикр ҳамда мулоҳазаларини билдирдилар, ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоб олдилар.

Шундан сўнг, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.

684
0

Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 42-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туман кенгашининг раиси, депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор бўлган туман ташкилот ва корхона раҳбарлари қатнашди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ижроси бўйича Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгаши депутати
М. Намозовнинг маърузаси тингланди.

Шунингдек, туманда 5 та вакант турган16, 27, 37, 49, 50-сонли умумтаълим мактаби директорлигига номзодларнинг дастури кўриб чиқилди.

Кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

715
0

ҚУМҚЎРҒОН ТУМАНИДА НАВБАТДАГИ 41-СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Қумқўрғон туман Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қумқўрғон тумани Кенгашининг 41 сессияси ўз ишини бошлади. Сессияни туман ҳокими,   Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р. Гаппаров олиб борди. 

 Сессиясида депутатлар, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлар раҳбарлари қатнашди.

Сессия билан батафсил ёутубе платформасидаги каналимиз орқали батафсил танишишингиз мумкин.

829
0

Қумқўрғон тумани Халқ депутатларининг 6-чақириқ 40-сессияси бўлиб ўтди

Фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят Қумқўрғон туманлараро суди раиси У.А.Мамадиевнинг 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш юзасидан бажарилган ишлар тўғрисида Халқ депутатлари Қумқўрғон туман Кенгашига А Х Б О Р О Т И

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ 4947-сонли Фармонида 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши белгилаб берилган бўлиб, унга кўра иккинчи устувор йўналиш сифатида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш, маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик қонунчилигини, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарасини ошириш, суд жараёнида тортишув тамойилини тўлақонли жорий этиш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар сифатини тубдан яхшилаш вазифалари белгиланган.

710
0
Барчаси: 22 та
Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси