"Мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотлар ўз мазмун-моҳияти билан “инсон – жамият – давлат” деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Янгиланган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади. Конституцияга киритилган янги нормалар барча соҳаларни тараққий эттиришга, шу жумладан, давлат ҳокимиятининг янада самарали ташкил қилинишига ёрдам беради.
Бугун Қумқўрғон туманида вилоят прокурори ташаббуси билан Маҳаллалардаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятларимизга ҳурматини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ёшлар форуми бўлиб ўтди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024