Бугун Қумқўрғон тумани Сурхон соҳили ва Улуғбек маҳаллалари ёшлари учун "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви ташкил этилди. Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, туман ҳокими о'ринбосари Нормо'мин Алланазров ва муаммоларига ечим излаб келган ёшлар иштирок этди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Бугун Қумқўрғон тумани “Боғаро” маҳалласида жойлашган маданият уйида оталар учрашуви бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими Анвар Нормаматов, сектор раҳбарлари ҳамда мактаб ўқувчиларининг оталари иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими юртбошимизнинг ёшларга қаратаётган эътиборлари ва яратилган имкониятлардан ёшларимиз тўғри фойдаланиши зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Халқимизда “Ўт балосидан, сув балосидан, туҳмат балосидан Яратганнинг ўзи асрасин” деган гап бор. Ана шундай балолардан бири - сел-сув тошқинлари, жорий йилнинг 21-март куни тахминан соат 19:10 ларда Қумқўрғон туман ҳудудидаги қир ва адирликларда кучли ёмғир ёғиши оқибатида йиғилган ёмғир сувлари, Азларсой орқали “Элобод”, “Янги шаҳар”, “Боғаро” ҳамда “Азларсой” маҳаллалари ҳудудига кириб келган.
Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уни тўсиқларсиз амалга оширилишини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Шу туфайли эски Конституцияда тадбиркорлик қилиш эркинлиги кафолатланади, деган норма билан чекланиб, тадбиркорларнинг тўлақонли фаолияти учун муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳуқуқларига доир махсус норманинг белгиланмаганлиги ҳуқуқий тизим учун “бўшлиқ” ҳисобланарди. Эндиликда эса, Конституциянинг янги таҳриридаги 67–моддасида Тадбиркорлар қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақли деб тадбиркорлик фаолиятининг энг асосий конституциявий кафолатлари белгилаб қўйилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024