Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади. Чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир. Бу йил мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигига 33 йил тўлади. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991-йил 18-ноябрдаги навбатдан ташқари ВИИ сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланиб, у ер юзининг шу сарҳадларида мустақил Ўзбекистон давлати борлигини англатади ва ўзида миллий-маданий анъаналаримизни мужассамлаштиради.
Тадбирда қатнашган туман ҳокими, ИИБ бошлиғи, туман Прокурори, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари бўлими, Фавқулодда вазиятлар ҳамда ДХХ Қумқўрғон туман бўлими раҳбарлари томонидан хизматга жалб этилган ходимлар тартиб ва интизомга қатъий риоя қилган ҳолда фуқароларнинг тинчлиги, осойишталиги ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши кескин чоралар кўришлари ҳақида йўриқнома берилди.
16-ноябр Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб 11-16-ноябр кунлари юртимизда Бағрикенглик ҳафталиги оътказилмоқда. Бағрикенглик ҳафтаси дастури доирасида 13-ноябр куни 2-сон умумтаълим мактабида “Ўзбекистон – бағрикенг диёр” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Мустақил Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилиниши айни миллий қадриятларимизни, адолатли фуқаролик жамияти, демократик ҳуқуқий давлат қуриш, бозор муносабатларига ўтиш йўлларини белгилаб берди.
Қумқўрғон туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан жамиятда ижтимоий фаол бўлган ҳар жиҳатдан ибратли хотин-қизларни аниқлаш, уларнинг фаолиятини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, илғор иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида “Йил аёли” миллий танловининг туман босқичи оʻтказилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025