Президентимизнинг "Маҳаллаларда биринчи навбатда амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-154-сонли қарорига кўра, Қумқўрғон тумани “Умид ниҳоллари” маҳалласидаги Тактўғай, Иқтидор ҳамда Ёғду кўчаларида 36 дона янги темир-бетон таянчлари ҳамда 1 км узунликдаги янги электр узатиш тармоғини тортиш ишлари амалга оширилди.
Хабарингиз бор Президент Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятини тўлиқ ишга солиш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсумини ташкил этиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” деган эзгу даъватлари асосида “Маънавият марафони” доирасида Қумқўрғон туман ҳокимлиги, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда 27-сонли умумтаълим мактабида “Тарғиботчининг бир куни” ҳамда “Саломлашишни унутиш – ўзликни унутиш” лойиҳалари доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Бугун Қумқўрғон туманида 12-ноябр Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Маълумки анъанага кўра ҳар йили мамлакатимизда ноябр ойининг иккинчи якшанбасида тиббиёт ходимлари куни нишонланади. Касб байрамларини доимо катта ютуқлар билан кутиб олишга одатланган саломатлик посбонлари 12-ноябр “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан Қумқўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида муносиб тақдирландилар.
“Яшил макон” уммумиллий лойиҳаси дастурида бўйича Қумқўрғон туманидан ўтувчи М-41 автомабил йўли ёқасига мевали ва манзарали кўчатлар экилди.
Ушбу тадбирда туман ҳокими ўринбосари Н.Алланазаров, “Нуроний” жамғармаси Республика бошқарув бўлим бошлиғи Мажид Умаров, вилоят “Нуроний” жамғармаси масъул ҳодими Обид Жўраев, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Б.Абдимўминов, Инсон ижтимоий ҳимоя маркази директори Ўктам Ҳолиқов ҳамда фаол нуронийлар иштирок этишди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024