Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир ҳудуддан ҳар чоракда битта маҳалла танланиб “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастури доирасида ишларни ташкил этиш бўйича топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, тумандаги 1-сектор ҳудудидаги “Жалоир” маҳалласи “Обод хонадон”, “Обод кўча”, “Обод маҳалла” дастури доирасида бугунги кунда кенг кўламдаги ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Қумқўрғон тумани ҳокими А.Нормаматов топшириғи билан ташкил этилган савдо ярмаркаларида 29 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда.
Бугун Қумқўрғон тумани ҳокими, туман сектор раҳбарлари ҳамда хориждаги ёшлар иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Қизғин ўтган онлайн учрашувда хорижда юрган тумандошларимиздан 184 нафар ёш иштирок этиб, 24 нафар ёшларнинг таклиф ҳамда мурожаатлари сектор раҳбарлари томонидан тингланди ва тегишли мутасадди ташкилотларга йўналтирилди.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024