Турли босқичларида мамлакат фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда туб бурилиш даврига асос бўлиши мумкин бўлган, таъбир жоиз бўлса консептуал аҳамиятга молик дастурлар қабул қилинади. Ва албатта, бундай тарихий ҳужжатларни қабул қилиш шунчаки тасодиф эмас, балки, унга маълум маънодаги тарихий зарурат ва табиий эҳтиёж пайдо бўлади. Агар илмий ва амалиёт нуқтаи назардан келиб чиқилганда, бундай қонунларга бўлган тарихий зарурат ва эҳтиёж, энг аввало, мамлакат ўзининг давлат мустақиллигига эришганида ёки жамиятнинг бир ижтимоий-иқтисодий ривожланиш босқичидан, янги тараққиёт сари қадам қўйяётганда янада муҳим аҳамият касб этади.
Бундай қонун ҳужжатларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилганда, уларнинг туб мазмунида мамлакат аҳолисининг орзу-умидлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати, хоҳиш-истаги, бир сўз билан айтганда, фарзандларининг фаровон келажаги йўлида ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўташга қаратилган асосий ғоя, мақсадлар ва энг муҳим принциплар мужассам бўлишини таъкидлаш жоиз.
Айнан шу нуқтаи назардан олинганда мамлакатимизда 2023 йил 30 аперл куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида мустақиллик йилларида эришган ва бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат, шунингдек, фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларга ҳуқуқий пойдевор вазифасини ўташга қодир бўлган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди.
Дарҳақиқат, “инсон-жамият-давлат” тамойилига асосланган Янги Ўзбекистон Конституцияси мамлакатда инсон қадрини янада улуғлаш ва ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш мақсадида қабул қилинган, десак муболаға бўлмайди.
Қумқўрғон тумани 11-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида "Қадринг баланд бўлсин Она тилим" номи остида Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 35 йиллигига бағишлаб тадбир ташкил этилди.
Маълумки, халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўлласа арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд.
Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради. Мазкур тадбирда ёш-у кекса отахонларимиз иштирок этиб, фарзандлар-у набираларга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадрятларнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар берадилар.
© Қумқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025