Қумқўрғон тумани ҳокимлиги
ЭКИН МАЙДОНЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

Қумқўрғон тумани Нурмамат Мирзаев ҳудуди Ойбекжон Шухрат фермер хўжалигида амалий-кўргазмали семинар ўтказилди.

Семинарда Қишлоқ хўжалиги вазирининг 1-ўринбосари Ш.Тешаев ҳамда барча туман ҳокимлари, қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлар, фермер хўжалиги раислари иштирок этишди.

Вазир ўринбосари Ш.Тешаев қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида тавсия ва кўрсатмаларни бериб ўтди.

Мазкур фермер хўжалигига қарашли 191-дала контуридаги кузги -қишки агротехник тадбирлар пайтида ариқ, зовурларни қазиш натижасида дала четидаги тўпланган тупроқ уюмлари нотекис жойларга текисланиб, фойдаланш ер майдонларини кенгайтириш жараёнлари амалга оширилди.

Шунингдек, ариқ, зовурлар бегона ўт қолдиқларидан тозаланиб, хас-хашаклар олиб ташланди. Дарахтлар, буталар оқланди. Яшил макон лойиҳаси доирасида дала ва ариқ четларига тут кўчатлари ҳам экилди.

666
0

ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ЎТКАЗИЛДИ

"Ҳудудгаз Сурхондарё" газ та'миноти филаили ҳамда Қумқўрғон туман ҳокимлиги ҳамкорликда журналист ва блогерлар учун “пресс-тур” ўтказилди.

Қумқўрғон  оқжаргаз тўлдириш  стантсясида ОАВ вакиллари газ ходимларининг иш фаолияти автоматлаштирилган тартиб, газ то'лдириш иншоотларда қандай амалга оширилиши билан яқиндан танишдилар.

Суюлтирилган газни истеъмолчи томонидан қабул қилиш ва тўловни амалга оширишда очиқлик ва шаффофликни яратиш учун, жорий йилда вилоятимиздаги 462 178 та истеъмолчи махсус ИД-карталар билан таъминланади ҳамда улар томонидан фойдаланиб келинаётган маиший газ баллонларга махсус ёрлиқлар ёпиштирилиб, ҳисоб-китоб тизими тўлиқ  автоматлаштирилади. 

Журналист ва блогерлар  ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил ма'лумотлар олишди.

648
0

ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Фуқаролар муаммоларини ўрганиш, уларнинг мурожаатларига эчим топиш мақсадида фуқаролар қабули йўлга қўйилган.

Тумани ҳокимининг ўринбосари Б.Жумаев  фуқаролар муаммоларини тинглади.

Қабулда мурожаатлар ўрганиш ва ечим қилиш учун  тегишли масулларга йўналтирилди.

842
0

Қумқўрғон туман ҳокими Р. Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи биргаликда Тўғон маҳалласида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабига ҳам боришди. Ушбу таълим муассасасида маҳалла ёшлари спорт ва санъат билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Туман ҳокими ёшлар билан очиқ самимий суҳбатлашди.

Қумқўрғон туман ҳокими Р. Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи биргаликда Тўғон маҳалласида жойлашган 4-сонли умумтаълим мактабига ҳам боришди. Ушбу таълим муассасасида маҳалла ёшлари спорт ва санъат билан шуғулланишлари учун барча шароитлар яратилган. Туман ҳокими ёшлар билан очиқ самимий суҳбатлашди.

896
0

МАҲАЛЛАЛАРДА УЮШМАГАН ЁШЛАР ВАҚТИНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИШМОҚДА

Қумқўрғон тумани маҳаллаларида фаолият олиб бораётган ёшлар вакиллари томонидан таълим муассасаларида уюшмаган ёшлар учун турли спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Туман ҳокими Р.Гаппаров, туман ИИБ бошлиғи Н.Нарзуллаевлар 27-сонли умумтаълим мактабида таълим муассасаида ёшлар учун яратилган шароитлар билан танишиб, ёшлар билан самимий мулоқат қилмоқда.

Маҳалла ёшлари аҳилликда, спорт мусобақаларида иштирок этишаяпти, вақтларини мазмунли ўтказишмоқда.

858
0
Рўйхатдан ўтиш
26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайт ҳақида фирингиз?

Ўзбекистон Республикаси герби    Ўзбекистон Республикаси байроғи   Ўзбекистон Республикаси мадҳияси